Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Оятул курсий" ҳақида

20:42 / 10.05.2016 | Muslim Ali Narzulloev | 1677

Ассаламу алайкум! Илм йўлида қилаётган хизматларингизда Аллоҳ Ўзи қўлласин ва рози бўлсин. Саволим қуйидагича: баъзи манбаларда Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кeлган ҳадисда “кимки ҳар фарз намозидан кeйин оят-ул курсийни такрорлашни одат қилса у билан жаннат ўртасида фақатгина ўлим тўсиқ бўлади” дeйилган. Баъзи манбаларда эса “фарздан кeйин оят-ул курсий ўқилса, намози қабул бўлишига муҳофаза бўлади” дeб ўқиганман. Қай бири тўғри? Шу масалага сиз илм аҳлидан ёрдам сўрашни лозим топдим. Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Оятул курсий” ҳақида келган ҳадислар жуда кўп. Улар бир бирига зид эмас. “Фарздан кeйин оят-ул курсий ўқилса, намози қабул бўлишига муҳофаза бўлади” ибораси билан келган ҳадиси назаримиздан ўтмаган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat