Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо қилиш

18:53 / 10.05.2016 | Oddiy yigit | 1255

Ассалому алайкум! Бир танишим билан қуйидаги масала бўйича тортишиб қолдик. Унинг айтишича “умриз зиёда бўлсин, амаллариз қабул бўлсин,
Аллоҳ раҳматига олсин” дeб дуо қилиш бидъат бўлиб, бу мумкин эмас экан. Нeгалигини сўрасам, “бундай дуо қилиш ҳақида ҳадис йўқ” дeди. Илтимос шу масалага ойдинлик киритиб бeрсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бундай дуо қилиш бизда учрайдиган кўплаб дуо қилишлар каби ҳадисларда зикр қилинмаган бўлсада, жоиздир. Уламолар: “бирор шариатда бўлмаган иш қилиш-қилмаслик мубоҳ бўлса ва бирортаси уни ўзига одат қилиб олса, тарк қилувчини маломат қилса, кўрганлар уни “шариатдан эканда” дейдиган даражада бўлса, тарк қилиш вожиб. Акс ҳолда асли мубоҳлигига кўра жоиз” деганлар. Шариатга зид бўлмаган ҳар қандай дуони қилиш, шаръан жоиз. Бу ҳудди ўтганлар орқасидан хайри эҳсон қилиш аслида мубоҳ, савобли иш, лекин унга кун тайин қилиб олиш, уни қилмаганларни маломат қилиш бидъатлиги кабидир. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat