Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

илтимос, Шайҳ жаноблари, жавобсиз қолдирманг, жуда зорман маслаҳатингизга

00:00 / 02.07.2009 | eski savollar | 2262
Ассалому алейкум Шайх жаноблари! Сиздан сўрамоқчи булган масалам шудир: Мен, Алхамду лиллох, 2005 йил декабрда турмуш куриб шу кунга кадар тинч, тотув яшаб келмокдаман. Турмушимни дастлабки кунларида гапданғгап чикиб турмуш уртогим билан бир мавзуда яхши суҳбатлашиб турган эдик ва унга мен талок масаласида тушунтиришлар берган эдим. Яъни бу талоқ нима ўзи, қандай холатда ва қай тарзда амалга оширилиши ҳақида гап юритган эдим. Шу пайт, кўнглим ғашт бўлиб, янги келин-куёв бўлиб туриб, нимага ўзи бу мавзуда гаплашяпман деб, мавзуни якунладим. Кейин ўзимга келиб, ахир буни зарари йўқ-ку, мен турмуш ўртоғимга талоқ демадим-ку, фақат бу мавзуда суҳбат юритдим-ку деб ўзимни тинчлантирдим. Мана турмушимни 4-йили кетаётган бир вақтда энди фарзандли бахтига муяссар бўлдим, лекин хурсандчиликни тўла хис этмоқчи бўлган бир вақтда мени яна ўша юқоридаги масала қийнашни бошлади, яъни ўшанда талоқ гапини хотинимга этганмидим ёки шу мавзуда фақат суҳбат юритганмидим деган шубҳа. Турмуш ўртоғимдан сўрасам, у ушандаги аниқ қандай гапдан-гап чиққанини эслай олмади, лекин кимнидир мисолида талоқ қилиш қандай амалга оширилишини тушунтирганимни айтиб, менга хазиллашиб ҳам жиддий ҳам талоқ қўймагансиз деди. Кўнглимни тўқ қилиш мақсадида илми бор инсондан, яъни бир масжид имом-хатиби билан маслаҳат қилдим. У менга, агар талоқ масаласини тушунтириш нуқтаи назарида гап юритилган бўлса, буни зарари йўқ деди. Шунда мен ундан: ман талоқ масаласида суҳбат юритганимни энди эсладим, лекин шунча йил аввал бўлган масала юзасидан шубҳамни энди бартараф қилган бўлсам,буни зарарари йўқми - деб сўрасам, кечи йўқ деди. Шу сабабли сиздан маслаҳат сўрамоқчи бўлиб, ушбу мурожаатимни юбормоқдаман. Мундоқ фикр юритсам никох бекор бўлиши учун талоқ бўлиши керак, талоқ бўлмагандан кейин никох ҳам янгиланиши шарт эмас-ку, лекин шунча пайт шубҳаланиб юриб, охири турмуш ўртоғим: "Йўқ сиз мени жиддий ҳам хазил билан талоқ қилмагансиз, фақат шу тўғрисида суҳбатлашиб учинчи шахс мисолида тушунтиргансиз"-деган гапи никохим янгиланишини талаб қилмайди, лекин иккинчи томондан шунча вақт ўтиб, энди бу масалада илми бор инсон билан маслаҳат қилиб жавоб олганим кеч эмасми? Худди мавжуд тахоратда шубхаланса, бошидан тахорат олиш лозимга ўхшаб, мавжуд никохда шубхаланиш ҳам уни янгилашни талаб қилмайдими? Сизни фикризни эшитиш мен учун жуда зарур, чунки мен турмуш ўртогим билан жуда ахил, кўз тегмасин, бахтли хаёт кечириб келмоқдаман, Аллохни розилиги эса менга бундан устун, ахир мени шубҳам оқибатида ва уни бартараф қилувчи маълумотларни фақат 3-4 йил ўтгандан сўнг англаганим никохимни хақиқий эмас бўлиб қолишига олиб келган бўлса, мен гунохкор бўлиб қоламан ва турмуш ўртоғимни гунохига сабабчи буламан деган қўрқув ва ўй менга хеч тинчлик бермаяпти. Илтимос кенгроқ қилиб жавоб беринг. Олдиндан катта рахмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Васвасага берилиш керак эмас. Бўлмаган нарсани қайта-қайта қўзиб нима қиласиз?!

Топ рейтинг www.uz Openstat