Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тушдагиларга ишонсак бўладими?

00:00 / 19.02.2007 | eski savollar | 2229
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.Савол: Инсонларга Аллоҳ таоло туш кўриш неъматини берган. Инсон тушида кўрган нарсаларига қанчалик эътибор бермоғи керак, тушда кўрганларини ҳаётда содир бўлишига ишониб қолиш ёки шу тушни бирор ишга белги деб тушуниш тўғрими? Халқимиз орасида тушда тиши тўкилса одам вафот этади ва шунга ўхшаш гаплар бор, ўзимга ҳам бир неча бор айтишган, уларга қандай жавоб бермоғимиз керак? Шу хақида ҳадислар бўлса батафсил ёритсангиз, чунки бу хақда китоблардан кўп маълумот оломаяпман. Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- «Ҳадис ва Ҳаёт» силсиласининг бир жузи «Туш ва масаллар» деб аталади. Дуо қилиб туринг. Нашр этилса тўлиқ маълумот оласиз, иншаАллоҳ.Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади«Набий алайҳиссалом:«Қачон замон яқин бўлса, мўминнинг туши ёлғон бўлмай деб қолади. Сизларнинг туши ростингиз, гапи ростингиздир. Мусулмоннинг туши нубувватнинг қирқ беш жузидан бир жуздир.Туш уч хилдир; Солиҳ туш-Аллоҳдан севинч башоратидир. Маҳзун туш-шайтондандир. Киши ўзига ўзи гапирган нарсани тушида кўриши.Агар бирингиз ўзига ёқмаган нарсани туш кўрса, туриб намоз ўқисин. Уни одамларга айтмасин», дедилар».Бу ҳадиси шарифда туш ҳақида бир неча умумий қоида бўлган ҳақиқатлар зикр қилинмоқда.1. «Қачон замон яқин бўлса, мўминнинг туши ёлғон бўлмай деб қолади».Бу жумладаги «замон яқин бўлиши» тун билан куннинг миқдори бир-бирига яқинлашиб қолишидир. Бу ҳолат баҳорда бир ва кузда бир ўзининг энг юқори чўққисига чи- қиб кундуз билан кечасининг узунлиги тенг бўлади. Ўшангача улардан бири узайиб иккинчиси қисқариб келади ва ундан кейин аксинча бўлади. Ана ўша кун ва тун тенг бўлган нуқта ва унинг икки тарафидаги вақтларда кўрилган тушларнинг кўпи ёлғон бўлмай қолади. Бундан тушнинг қандоқлиги унинг кўрилган вақтга ҳам боғлиги келиб чиқади.2. «Сизларнинг туши ростингиз, гапи ростингиздир».Бу жумладан тушнинг рост ва ёлғонлиги туш кўрувчининг шахсига ҳам боғлиқ бўлиши англанади. Рост гапирадиган покиза одамларнинг тушлари рост бўлар экан. Агар одам ёлғончи, тутириқсиз бўлса, туши ҳам ўзига ўхшаган бўлади.3. «Мусулмоннинг туши нубувватнинг қирқ беш жузидан бир жуздир».Ушбу жумла имом Бухорий.нинг ривоятларида «Солиҳ кишининг яхши туши нубувватнинг қирқ олти жузидан бир жуздир» шаклида келган экан. Бундан аҳли солиҳ кишиларнинг тушлари катта аҳамиятга эга бўлиши келиб чиқади.4. Туш уч хилдир; а) «Солиҳ туш-Аллоҳдан севинч башоратидир».Агар мусулмон одам таҳорат қилиб, ухлашнинг исломий одобларига амал қилиб, ҳеч нарсани ўйламай ётган бўлсаю яхши туш кўрса, Аллоҳ таоло дан юборилган яхшилик ишора бўлади.б) «Маҳзун туш-шайтондандир».Ухлаган одам ўзини маҳзун қиладиган туш кўрса, унга шайтон тасир қилган бўлади.Пайғамбар алайҳиссалом.нинг имом Бухорий. раҳматуллоҳи алайҳи ривоят қилган бир ҳадиси шарифдаларида:«Ҳулм-ёмон туш шайтондандир. Сиздан ким ҳулм кўрса, ундан паноҳ тиласин ва чап тарафига туфласин. Ўшанда унга зарар қилмайди», дейилган.в) «Киши ўзига ўзи гапирган нарсани тушида кўриши».Агар одам бирор иш бошига тушган бўлиб ўшани кўп ўйлаб юрган бўлса ўша ўйлаш тасирида туш кўради. Бундоқ тушнинг эътибори йўқ бўлади.«Агар бирингиз ўзига ёқмаган нарсани туш кўрса, туриб намоз ўқисин. Уни одамларга айтмасин», дедилар».Аввал айтилгандек, аввал чап тарафига туфлайди, паноҳ тилайди ва кейин туриб таҳорат қилиб намоз ўқийди. Яна муҳим шартлардан бири ўша ёқимсиз тушни бировга айтмасликдир.

Топ рейтинг www.uz Openstat