Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадис ҳақида

22:29 / 12.04.2016 | prostoy | 1461

Ассалому алайкум! Бир дўстим: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сичқон, чаён ва илонни кўрсаларинг уларни ўлдиринглар. Бу суннат амал деган эканлар” деб қолди. Мен яшаётган жойда илонлар учраб туради. Шу ҳадисга мувофиқ уларни ўлдиришимиз керакми? Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ  صلي الله عليه وسلم قَالَ: اقْتُلُوا الْأَسْوَدَيْنِ فِي الصَّلَاةِ؛ الْحَيَّةَ وَالْعَقْرَبَ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ وَالْحَاكِمُ وَصَحَّحَهُ. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Икки қорани: заҳарли илон ва чаённи намозда ҳам ўлдиринглар», дедилар». «Сунан» эгалари ва Ҳоким ривоят қилганлар. Шарҳ: Исломнинг асосий ғояларидан бири инсонни турли зарар ва кўнгилсизликлардан сақлашдир. Шунинг учун барча исломий ҳукмларда бу нарсага катта эътибор берилади. Мана, кўриб турибмизки, ҳатто намозда ҳам кишиларга зарар етишининг олдини олиш чоралари кўрилган. Илон ва чаён инсонга зарар етказиши аниқ бўлган нарсалардир. Шунинг учун намоз ўқиётган одам намозда туриб, уларга кўзи тушиб қолса, ўлдиришга амр қилинмоқда. Албатта, уларни иложи борича кам, яъни бир-икки ҳаракат билан ўлдиришга уриниш керак. Илон ва чаёндан бошқа заҳарли ва зарарли нарсалар ҳам шу ҳукмга киради.(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat