Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маййитнинг кафан чайнаши

07:00 / 31.03.2016 | Xayrullo Asadov | 2605

Ассалому алайкум! Халқимизда "ўлик кафан чайнабди, ўлик тортибди" дeган гаплар кўб бўлади. Динимизда бу нарсаларга нима дeйилган?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу сафсатадан бошқа нарса эмас. Аллоҳ таоло “Мунофиқун” сурасининг 11-оятида марҳамат қилади: وَلَن يُؤَخِّرَ اللَّهُ نَفْسًا إِذَا جَاء أَجَلُهَا وَاللَّهُ خَبِيرٌ بِمَا تَعْمَلُونَ 11. Аллоҳ ажали келган жонни ҳеч-ҳеч орқага сурмас. Ва Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан ўта хабардордир. Оқил киши бошига ўлим келмасидан аввал хайрли ишларни кўпроқ қилиб қолишга интилади ва шундай бўлиши ҳам лозим. Чунки Аллоҳ таоло ҳар бир гапу ишдан хабардор Зотдир. “Оли Имрон” сураси 145-оятида ҳам: وَمَا كَانَ لِنَفْسٍ أَنْ تَمُوتَ إِلاَّ بِإِذْنِ الله كِتَابًا مُّؤَجَّلاً وَمَن يُرِدْ ثَوَابَ الدُّنْيَا نُؤْتِهِ مِنْهَا وَمَن يُرِدْ ثَوَابَ الآخِرَةِ نُؤْتِهِ مِنْهَا وَسَنَجْزِي الشَّاكِرِينَ 145. Ҳеч бир жон Аллоҳнинг изнисиз ўлмас. Ёзилган ажал ўлароқ. Ким бу дунёнинг савобини истаса, унга ўшандан берурмиз. Ким охиратнинг савобини истаса, унга ўшандан берурмиз. Ва шукр қилувчиларни албатта мукофотлармиз. Сизлар ўлимдан қўрқиб, урушни ташлаб, қочиб юрибсизлар. Ҳолбуки, Аллоҳнинг изнисиз бирорта одам ўлмайди. Қачонки Аллоҳ жон олувчи фариштага изн бергандагина, унинг жонини олади: «Ёзилган ажал ўлароқ» – маълум ва белгиланган муддатдир. Ўлим ундан аввал ҳам, кейин ҳам келмайди. Балки айнан белгиланган вақтда келади. Шунинг учун қўрқмасдан, душман билан урушаверишингиз керак эди. Қўрқоқлик ажални чўзиб юбормайди. Шижоат ҳам умрни камайтириб қўймайди. Шундай бўлганидан кейин ҳамма охирати учун нима тайёрлаб қўйганига қарасин. Қилган амалига қараб, самарасини теради. «Ким бу дунёнинг савобини истаса, унга ўшандан берурмиз». Ким бу беш кунлик дунёнинг дардида юрган бўлса, иймон йўлини тарк қилиб, ҳайвон каби, бу дунё матоҳларидан фойдаланишни ўзининг олий мақсади қилиб олган бўлса, унга ўша хоҳлаган нарсаси берилади. Лекин белгиланган ажалидан ортиқ яшай олмайди. Охиратига ҳеч нарса қолмайди. «Ким охиратнинг савобини истаса, унга ўшандан берурмиз». Кимки олий уфқларга интилса, бу беш кунлик дунёнинг тор доираси билан чегараланиб қолмай, охиратнинг чексиз ҳаётига ҳам интилса, иймон йўлини ўзига йўл тутиб, ҳақиқий инсон бўлиб ҳаёт кечирса, ушбу ҳаёти давомида охират савобига эришишни ўзининг олий мақсади қилиб олган бўлса, унга ўша хоҳлаган нарсаси берилади. Лекин у ҳам ажали етганда ўлади. «Ва шукр қилувчиларни албатта мукофотлармиз». Инсон зотини улуғлаган Аллоҳга шукр қилиб, ҳайвонлик даражасидан инсонлик даражасига кўтарилиб, иймон йўлини тутганларга Аллоҳнинг муносиб мукофотлари бўлади. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Аллоҳ белгилаган вақт соат келганида сиз айтгандек “кафан чайнаш”ига қаралмайди. Вақти соати келмаган бўлса, ҳеч ким ўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat