Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шиа мазҳабидаги аёл билан турмуш қурса бўладими?

00:00 / 18.02.2007 | eski savollar | 1515
Ассалому аэлйкум wа раҳматуллоҳ wа барокатуҳ!!!Жонимиз қулида бо'лган зот Аллоҳ субҳанаҳу ватааллоҳга ҳамду санолар бо'лсин!!Пайг'амбаримиз Муҳаммад с.а.wга салом wа саловатлар бо'лсин!!!Шайҳ жаноблари 1-саволимга жавоб берганингиз учун,сизга раҳмат ва Аллоҳдан сиҳат саломатлик,умрингиз зиёда булишини тилаб доу киламан.Руҳсатингиз ила кейинги саволларимни берсам.1.Мен АҚСҲда (Нур-Ал Ислам) деган масжид ёнида яшайман лекин бу масжид машабларни тан олмай"Аллоҳ :жж ва расул с.а.w айтган юлдан юрамиз"дейишди.Билишимча улар салафий...Аммо мендан сал узоқда булган масжидда,ҳанафий мазҳабида бо'лган жамоатҳам бор.Айрим сабаблар билан мен ҳанафий мазҳабида бо'лган жамоат билан намоз о'ка олмаяпман,савол шуки,мен юқорида келтирган о'ша жамоат билан намоз о'қишим дурустми?2.Шия мазҳабида бо'лган, эркак,ёки аёллар билан никоҳ куриш бизларнинг мазҳабимизга тугри келадими?Олдиндан сизга Раҳмат.Аллоҳ илмингизни зиёда килсин,Иншааллаҳ.Ҳурмат ила Комил.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Муҳтарам Комилжон! Шофеъий мазҳабидаги имом ортидан намоз ўқиса бўлади.2. Бундай никоҳ тўғри келади. Агар ўша мазҳаб имомий, жаъфарий мазҳаби бўлса. Аммо аҳли сунна билан бўлгани афзал.

Топ рейтинг www.uz Openstat