Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайнота олдида рўмол ўраш

09:16 / 28.02.2016 | eski savollar | 3230

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, сизлардан ўзимни қизиқтирган саволга жавоб олмоқчи эдим. Эшитишимча қайнота кeлинга номаҳрам ҳисобланар ва кeлин қайнота олдида рўмолсиз куриниши мумкин эмас экан, шу тўғрими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Модомики келин эрининг никоҳида бўлар экан, қайнота унга маҳрам ҳисобланади. Лекин бу маҳрамлик эри туфайли собит бўлмоқда. Агар эри билан никоҳи узилса, буткул бегонага айланади. Шунинг учун рўмол ўраши шарт бўлмасада, қиз ва ота даражасига ўтиб кетмаслик керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat