Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Садақа қилишда олувчининг аҳамияти

00:22 / 20.02.2016 | deleteduser | 1414

Яшаш жойимиз аҳолисининг ўзига хослиги сабабли, бизда кўпчилик оилалар диндор эмаслар. Шу сабабли муҳтожлар орасидан (гарчи улар етарлича бўлса ҳам) шариатдан хабари борларини топиш қийин. Аммо ўзлари мусулмонлар. Молиявий ёрдамга энг муҳтож одамларнинг оиласида оила бошлиғи гоҳ-гоҳ ароқ ичиб турадиган, аёли бидъатларга берилган, оилада намоз ҳақида тасаввури йўқ бўлади. Биз томонларда деярли ҳар бир муҳтож оила шундай. Шуларга садақа қилишга шариатимизда рухсат борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Қуйидаги мақоладан хулоса чиқариб олишингиз мумкин. ҚАЛБЛАРИ УЛФАТ ҚИЛИНАДИГАНЛАР ТОИФАСИ «Қалблари улфат қилинадиганлар» деганда Исломга киришидан ёки Исломда собит бўлишидан умид қилинаётган кишилар ҳамда Исломни уларнинг ёмонлигидан тўсиш, Ислом йўлида хизмат қилдириб, мусулмонларга ёрдам бериш кўзланаётган кишилар тушунилади. Улар бир неча қисмга бўлинади:

  1. Закотдан улуш олса, ўзи ҳам, аҳли-аёли, уруғ-аймоғи ҳам Исломга кириши умид қилинадиган кишилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Сафвон ибн Умайяга шундай муомала қилганлар. Макка фатҳ қилинган куни унга омонлик эълон қилганлар ва тўрт ой муҳлат берганлар. У сафарда эди. Қайтиб келиб, кофир ҳолида Ҳунайн урушида мусулмонлар билан бирга қатнашган. Бу урушга чиқишдан олдин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг силоҳини қарзга олган эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам унга бир водий тўла туяни юклари билан ато қилиб берганлар. Имом Муслим ва Имом Термизийлар қилган ривоятда Сафвон ибн Умайя: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мен учун энг ёмон одам бўлиб кўринар эдилар. Мол бердилар, мол беришда давом этавердилар ва ниҳоят, мен учун энг маҳбуб одамга айландилар», деган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ислом учун нима сўралса, бераверар эдилар. Шу сабабли Исломга кирганлар ҳам анчагина бўлган.
  1. Ислом ва мусулмонлар учун ёмонлик қилиши мумкин бўлган, мол-мулк берилса, ўша ёмонлигини қайтариш имкони бўлган кишилар.
Баъзи одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келишар, уларга закотга тушган молдан берсалар, «Ислом жуда яхши дин-да», деб мақтаб кетишар, бермасалар, ёмонлаб кетишар эди.
  1. Исломга янги кирган-у, закот молидан берилса, Исломда собит бўлиши умид қилинадиган одамлар. Одатда Исломга янги кирган одам ота-онаси, қариндош-уруғи, жамияти ва эски динининг аҳли томонидан турли тазйиқларга, жумладан, иқтисодий тазйиқларга ҳам учрайди. Шунинг учун у ёрдамга муҳтож бўлиб туради.
  2. Обрў-эътиборли, бошқа миллатлардаги ўзи каби нуфузли кишиларни танийдиган мусулмонлар. Уларга қилинган яхши муомала туфайли ана шу бошқа миллат вакиллари ҳам иймонга келишидан умид қилинса, ўша мусулмонларга ҳам закотдан берилган.
Адий ибн Ҳотим ва Забурқон ибн Баррлар жуда яхши мусулмон бўлганлар, қавмлари ичида обрў-эътиборли бўлганлар. Лекин шунга қарамай, ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу уларга закотдан улуш берганлари бунга ҳужжат қилиб келтирилади.
  1. Ўз қавмларида катта обрўга эга бўлган, аммо иймони ҳали заиф кишиларнинг кўнглини улфат қилиш учун ҳам уларга закот моли берилган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳавозиндан тушган ўлжалардан ана шундай кишиларга ҳам берганлар. Уларнинг кўпчилиги Макка аҳли эди. Кейин улар ҳақиқатда ҳам яхши мусулмон бўлиб кетишди.
  2. Душман билан чегарадош жойларда ҳимоя-мудофаа ишини бажариб турган мусулмонлар.
  3. Закот йиғиш ишларида обрў-эътиборлари билан ёрдам берадиган мусулмонлар.
Ҳозирги кунда қалблари улфат қилинадиганлар учун ажратилган улушдан олишга ҳақли кишилар борми? Уламоларимиз бу ҳақда кўпгина фикрлар айтишган. Ҳанбалий мазҳаби: «Бу улушга ҳақлилар доимо бор», дейди. Ҳанафий уламолар эса: «Бу ҳукм насх бўлган, ҳозир қалби улфат топганлар йўқ», дейишади.(“Мўминнинг нажоти” китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat