Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тирноқ олиш ҳақидаги ҳадис ҳақида

14:31 / 20.02.2016 | Anas | 3759

Ассалому алайкум! Мен сизларнинг тирноқ олишда қайси бармоқдан бошлаб олиб, қайси бармоқда тугатилиши ҳақидаги гап ҳадисга суянилмаган деган жавобингизни ўқидим. Бир неча кун олдин tib.islom.uz сайтида "Соч ва тирноқ – касалликдан этар огоҳ" номли мақолада қуйидаги ҳадисни ўқидим: "Бармоқларнинг маънавий даражаси бор. Шу сабабли Пайғамбаримиз (с.а.в.) Ойишаи Сиддиқа (р.а.) онамиздан ривоят этилган ҳадисда шундай дейдилар: “Эй, Ойша, тирноқларингни олга- нингда ўрта бармоғингдан бошла, кейин кичик бармоқ, кейин бош бармоқ, кейин ўрта бармоқнинг ёнидаги бармоқ, кейин шаҳодат бармоғингга ўт, бундай тирноқ олиш бойлик беради”.Албатта, бу тирноқ олиш шакли фақат мол бойлиги билан алоқали эмас, жуда кўп ҳикмати борлиги мухаққақ.Пайшанба куни асрдан сўнг ёки жума куни таҳоратли тирноқ олиш суннат: “Бирор кимса жума куни тирнокларини олса, унинг танасига шифо келади, касалликлардан қутулади”. (Ҳадиси шариф)" Шу ҳадис ҳақида маълумот берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

عن عائشة رضي الله عنها قالت: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: إذا أنت قلمت أظفارك فابدئي بالخنصر، ثم الوسطى، ثم الإبهام، ثم البنصر، ثم السبابة، فإن ذلك يورث الغنى. وهذا قول في الرعاية، وفي حديث آخر: من قص أظفاره مخالفاً لم ير في عينيه رمداً. رواه ابن بطة. Ушбу ҳадисни Ибн Ҳажар Асқалоний “Собит бўлмаган” деганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat