Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мурдаларни қиймалаш (мусла)

13:35 / 13.01.2016 | Zafar | 1577

Ассалому алайкум! «Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бир лашкар тайёрлаб, уларни Шомга юбораётиб, шундай деганлар: ". . . Одамларни алдаманглар. Ўликларни қиймаламанглар. Қўрқоқлик қилманглар. Ўлжадан ўғирлаб олманглар. . . . " » («Сунани ал-кубро». Байҳақий (9/90). «Муснади Абу Бакр». Марвазий. (21). ) Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг бу сўзларидан қуйидагича маъно чиқиб қолмайдими : "Бундан олдинги ғазотларда Мусулмонлар ўликларни қиймалаганлар, шунинг учун Хазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу бундан қайтарганлар. "? Албатта, Ислом бундай ифлосликни қоралайди. Лекин шундай бўлса ҳам нима учун Абу Бакр розияллоҳу анҳу айнан шунга ишора қилиб бундан қайтармоқдалар. Ахир бу иш мутлақо ҳаромлиги аниқ-ку? Ҳозирги кунда ўзларича Исломни даъво қилиб, лекин шундай ишлар билан шуғулланиб, динимизни бутун дунёга ёмон қилиб кўрсатаётган гуруҳлар борлиги аянчли. Одобсизлик қилиб, фитна ёки ихтилофга сабаб бўлиши мумкин бўлган савол берганим учун узр. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу иш мутлақо ҳаромлиги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларидаги кишиларга аниқ бўлган. Ўша нарсани Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ўз замоналаридаги кишиларга тушинтирганлар. Билганларга таъкид, билмаганларга илм бўлсин учун. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat