Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

КУФР КАЛИМАСИ ХАКИДА !

00:00 / 08.06.2009 | eski savollar | 1294
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ МУХТАРАМ УСТОЗ!СИЗГА АЙРИМ САВОЛЛАР ИЛА МУРОЖААТ КИЛИШГА ИЗН БЕРГАЙСИЗ:1. Акийда китобларимизда шариатни ва унинг ахкомларини паст санаб масхара килиб кулиш ва одамларни кулдириш куфр дейилган. Саволим шундай иборатки, машхур кизикчилардан бирлари (номларини ошкор килмадим бу уринда) дастурларининг бирида янги тавба килиб, ибодатга кирган одамни мисол киларок, унинг намоз укишини кулгили тарзда томошабинларга гапирди. Гапирган сузларидан мисол келтираман:"Жойнамозда жим утириб колди, халиги одамни хотини уйлади, бу нима киляпти узи, ёки бир умрлик намозини укияптимикан, шунда халиги намозхон хотинидан намозда турган холида, махалламиз имомни исми нима эди, озгина уйлангандек булиб, хотини "Рахматилла ака" деди, намозхон эр эса "ХА, булди Ассалому алайкум ва рахматуллох!" деб икки елкасига салом берди". Мазкур гапларни кизикчи кандай ният ва кайфиятда айтганлигидан бехабарман. Лекин сахнадагилар роса кулишди. Бу шариатимизни мазах килишга кириб колмайдими. Юкоридаги холатда у кишининг иймонларига кандан зарар етиши мумкин? 2. Узларига тарикат шайхлигини берган шахснинг куйидагича дуо килишини айтиб беришганди: "Аллох ёр, пирлар мададкор булсин! Омин!". Мухтарам устоз! Узига мурид тутиб, тасаввуф илмларини ургатишга бел боглаган шахс, шундай тарзда дуо килиши жоизми? Аввало мадад факат Аллохдан эканлигини акийда китобларидан укиб ургандим. Нафакат бундай дуо килиш, балки яна шундай сузлар хам у кишидан айтилган экан: муридлардан бирлари Кореяга ишлагани бориши муносабати билан, у кишининг дуоларини олгани боради. Шунда у киши: "У ерни Худосига хам биздан салом айтиб куясиз!" дебдилар. Балки бу гапни ризк бу ерда хам Кореяда хам бир, факат Аллохнинг берагинини оласиз, деган маънони касд килгандирлар. Лекин масала у кишининг огзидан чиккан каломда. Бундай нозик дуолар ва сузларнинг хукми кандай?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. - Бу мазаҳга киради. Мазкур одам тавба қилиш ва иккинчи бу каби гапларни мутлақо гапирмаслиги керак.2. - Мазкур дуо нотўғри. Минг афсуслар бўлсинким, баъзи пирлик даъвосини қилувчиларда илмсизлик балоси бор. Шу сабабли бу ва бунга ўхшаш ақийдага ва шариатга тўғри келмайдиган гап ва ишларни қилишаверади.- Кореяга кетаётган кишига айтилган гап эса катта мусийбат. Аммо адолат юзасидан айтишимиз лозим бўлган нарса, баъзида бу каби гапларни нақл қилишда аниқлик етишмайди. Кўпроқ ўша гапнинг эгасидан ўзим эшитдим деган одам топилмайди. Миш-миш сифатди гап тарқайди. Шу ҳолатга ҳам эътибор қаратишимиз керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat