Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тажвид илми

16:58 / 29.01.2016 | Muhammad Mustafo | 1065

Ассалому алайкум, азиз ва қадрли устозлар! Агар “ҚОФ” ва “ТО” ҳарфлари сукун билан келса, қалқала қилинади. Бу – қуйидагича бўлади. Охирги ҳарф “ҚОФ” ёки “ТО” бўлса, “О” ҳарфига мойилроқ қилинадими ёки “У” ҳарфига мойилроқ қилинадими? Масалан: “ФАЛАҚ-О” “ФАЛАҚ-У” Шуни яхшилаб тушунтириб берсаларингиз илтимос?! 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қалқала қилинганда, қалқала ҳарфини “О”га ҳам, “У”га ва “И”га ҳам мойил қилинмайди. Балки ҳарфнинг ўзини сукун ҳолатда тебратилади. “quran.uz” сайтида қалқала ҳақида батафсил маълумотлар бор. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat