Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маҳр бермаганлар қариган чог;арида қандай йўл тутадилар?

00:00 / 17.02.2007 | eski savollar | 1114
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг : ”Аллоҳ таоло умматларим учун ҳар юз йил бошида динни янгилайдиган(қайта тиклайдиган) бир зотни яратади” деган муборак соъзлари айнан шу бугунги давримизда сиз муҳтарам устоз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари учун тегишликдир . “Қайта тиклайди” жумласига эътибор қаратсак, 1990 йиллардаги муфтийлак фалияти ва собиқ С С С Р ҳалқ депутатлигингиздаги даврлар, айниқса, ҳижратингиздан кейинги Мовароуннаҳр ҳалқларимизни ислом динимизга илмий китобларингиз,радио ва интернет тармоқидаги чиқишларигиз билан, ислом илмида ижобий инқилоб ясаб,асл,соф исломни тарғибот қилмоқдасиз.Бу нарсалар юқоридаги ҳадисга монанддир. Бундай улуғ исларда бугунги кунда Мовароуннаҳрда ҳеч ким сиздек илмий фаолият коърсата олмаяпти,бу маддиҳлик эмас,теран ҳақиқат. Ҳатто сизга адоватда боълган гуруҳ ва шахслар ҳам сизни Аллоҳ берган илмингизни ошкора тан олмасалар ҳам, ботинида тан олишмоқда. Шундай улуғ илмий-исломий ишларингизга Аллоҳ таоло мададкор боълсин ва бардавом қилсин,Омийн ! ------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------Мени кузатишларимдан жуда муҳим бир долзарб муаммо келиб чиқмоқда. Собиқ Совет Иттифоқи замонида,таҳминан 1940 йиллардан то 1987 йиллари даври давомида никоҳдан оътиб яшаган ва яшаётган ота-она ва ака-опаларимизни 100% боълмаса ҳам 80% қисмида кузатишларим орқали айта оламанки, ушбу даврдаги ота ва акаларимиз оъз жуфти ҳалолларига маҳрларини беришмаган.Шу кунларимизда диний эъркинлик туфайли барча масжидларимизда маҳр ҳақида айтилаётган боълса ҳам, бу нарса гоъё ёшлар учун масала деб бу кишилар бу нарсани оъзларида тадбоқ қила олмаётган коъринади,менинг наздимда. 1990 йилдан кейин никоҳдан оътан эър ҳотинлар маҳр масаласига тоълалигича амал қилишмоқда , яъни диний эъркинлик ва домла-имомлар сабаблари туфайли. Бироқ, юқоридаги давр мобайнида яшаб никоҳдан оърган , лекин маҳрини жуфти ҳалолига бермаган ота акаларимизни маҳр масаласидаги аҳволларини қандай баҳолаш мумкин.Аҳир бу ёшдагиларнинг олди 70-80 ёшдалар(коъпчилиги вафот эътиб кетишди ҳам).Бундай ҳолатларга шариатимиз ҳикми қандай? Т А СҲ А К К У Р.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳозир ҳаётда борлар маҳр беришади. Ўзаро маҳр миқдори ҳақида келиша олмасалар. Маҳри мислни берадилар. Яъни, ўша пайтда, келиннинг ёши, илми, чиройи каби нарсалардаги тенгдошларига бериладиган ўртача маҳрни берадилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat