Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳ ишни билиб қилишлик

00:00 / 30.05.2009 | eski savollar | 1254
Ҳурматли шайх жаноблари илтимос менга маслаҳат беринг. Мен аёлларга қарамасликка ҳаракат қилаяпман. Иложи борича ко'ча-ко'йда кийинган яланг'оч аёлларга қарамасликка ҳаракат қилаяпман. Лекин ба'зида беҳаё расмларга қараб қо'яяпман. Йигитлик шаҳватимни жиловлай олмаяпман. Кийинган яланг'оч аёлларга нисбатан қизиқишим ортиб кетяпти. Жаҳаннам аҳлидан бо'либ қолишдан қо'рқяпман. Мен нима қилай? Маслаҳат беринг, илтимос. Аллоҳ о'зи илмингизни зиёда қилсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:Эй ёшлар жамоаси, сиздан ким никоҳга қодир бўлса уйлансин. Албатта, у кўзни тўсувчи ва фаржни сақловчидир. Ким қодир бўлмаса рўзани лозим тутсин, бу–унинг учун бичилишдир», деганларини эшитдим».Ушбу ҳадисдаги «никоҳга қодир бўлса», деб таржима қилинган ибора арабчада «боъа» дейилиб, моддий, маънавий ва жисмоний жиҳатдан никоҳга қодирлик маъносини англатади. Демак, шу маънодаги қудратга эга бўлган ҳар бир мусулмон шахс уйли-жойли, оилали бўлишга ҳаракат қилмоғи лозим бўлади. Агар никоҳга моддий жиҳатиданми, маънавий жиҳатиданми қудрати етмаган, сарф-харажатни кўтара олмайдиган ёки уйланса, умр йўлдошга зулм қилишдан ўзини тўхтата олмайдиган ёшлар бўлса, рўза тутмоқлари керак. Шу йўл билан улар шаҳват қўзилишини босадилар. Чунки рўза туфайли кишининг шаҳвати пасайиб худди бичилган кишига ўхшаб бошқа жинсга шаҳват билан қарамайдиган, фаржини зинога ишлатиш хавфи туғилмайдиган ҳолга келади.Оддий ҳолатларда эса, бу икки хавфнинг олдини никоҳ олади. Никоҳдаги шахс ўз шаҳватини ҳалол йўл билан қондиргани учун кўзи номаҳрамларга қарашдан тийилган, фаржи ҳаромга юришдан сақланган бўлади.Бу ҳадиси шариф мўмин-мусулмонларни ёшлик чоғларидан, никоҳга қодир бўлишлари билан оила қуришга чорловчи ҳадиси шарифдир. Ҳаётимизда бу ҳадисга амал қилишга ҳаракат қилмоғимиз керак.Жарир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан тўсатдан назар тушиб қолиши ҳақида сўрадим. Бас, У зот, кўзингни бошқа томонга бур, дедилар».Бешовларидан Бухорий ривоят қилмаган.Номаҳрам шахсга қасддан, шаҳват назари билан кўз тикиш ҳаромдир. Аммо, ноқасддан назар тушиб қолиши гуноҳ ҳисобланмайди. Аммо, ушбу ҳадиси шарифда баён қилинганидек, дарҳол кўзни бошқа томонга буриб олиш шарти билан. Мўмин-мусулмон кишилар бу ҳукмни ҳеч қачон унитмасликлари лозим.Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Эй Али, назарга назарни эргаштирма. Албатта, биринчиси сен учун безарар бўлса ҳам, бошқаси ундоқ эмас, дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.Биринчи назар, номаҳрамга тўсатдан тушгани учун зарарсиз ҳисобланади, гуноҳ бўлмайди. Аммо ундан кейин яна қайта назар солишни тўсатдан, деб бўлмайди, буниси қасддан бўлган бўлади ва гуноҳ ҳисобланади.Ушбу, таълимотлар ҳам Ислом жамиятини пок сақлаш йигит-қиз ва эркак-аёлларни турли ношаръий ишлардан, улардан келиб чиқадиган нохуш оқибатлардан сақлаш учун келгандир. Ислом шариати ҳукми бўйича эркак кишининг аёлларнинг йўлини тўсиши, тегажоқлик қилиш, гап отиши у ёқда турсин пинҳона назар солиши ҳам ҳаром ҳисобланади. Бу ҳиёнат ҳисобланади. Уйланмоқчи бўлса шариат кўрсатмаси бўйича назар солсин, гуноҳ ҳам бўлмайди, биров маломат ҳам қилмайди. Ўз хотинига хоҳлаганича назар солсин, ундан лаззат олсин, савоб бўлади. Аммо, бировнинг хотинига ёки бировнинг хотини бўладиган шахсга шаҳват назари билан қарамасин. Агар зино содир бўлмаган чоғида ҳам, кўз зиноси бўлади. Хиёнат содир бўлади. Шунинг учун Аллоҳдан ва қиёмат кунидан умиди бор эркаклар, номаҳрам назарлардан ўзларини сақласинлар, аёл-қизлар эса ўзларини кўз-кўз қилмасинлар.Тиб олимларининг, хусусан жинсий соҳа мутахассисларининг олиб борган илмий текширишлари ёш йигитларнинг, умуман эркакларнинг аёлларга шаҳват назари билан қарашлари жинсий ожизликни келтириб чиқаришини исботлади. Чунки, бошқа жинсга шаҳват назари билан қараган одамда жинсий майл уйғонади, у майлни қайтариш эса осонлик билан бўлмайди. Бу жараённинг кўп такрорланиши эса, жинсий ожизликка олиб келади. Худди шу ҳолатнинг энг тўғри мужоаласи келгувси ривоятда баён қилинади.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Албатта, Аллоҳ Одам боласига унинг зинодан бўлган насибасини ёзгандир. Уни олмаслиги амри маҳолдир. Бас, икки кўзнинг зиноси назардир. Тилнинг зиноси нутқдир»-дедилар».Бошқа бир ривоятда:«Икки қўлнинг зиноси ушлаш, икки оёқнинг зиноси юриб бориш, қулоқнинг зиноси эшитиш, оғизнинг зиноси ўпишдир. Нафс уни орзу ва иштаҳо қилур. Фарж эса они тасдиқлар ёки ёлғонга чиқарур»-зиёда қилинган. Абу Довуд ва икки Шайх ривоят қилган. Зино бегона аёлга жинсий яқинлик қилиш, деб таърифланади. Бу кабира гуноҳлардан бўлиб, никоҳда бўлган шахсдан содир бўлиб, исботланса шариат ҳукми бўйича уни тошбўрон қилиб ўлдирилади. Агар зино никоҳда бўлмаган одамдан содир бўлса, юз дарра уриш билан жазоланади. Аммо, шундоқ қаттиқ жазога сабаб бўладиган оқир жиноят тўсатдан, ўз-ўзидан содир бўлмайди. Унинг ўзига хос муқаддималари бор. Аввал кўрилади-шаҳват назари тушади, шу маънода гапирилади, иккинчи томоннинг гапи эшитилади, зино жойига юриб борилади, қўл билан номаҳрам шахснинг аъзолари ушланади ва охири зино содир бўлади.Ана ўша муқаддима ҳисобланган нарсалар ҳам зино ҳисобланади. Номаҳрам шахсга шаҳват билан назар солган шахс кўз зиноси қилган бўлади. Номаҳрам шахсга шаҳвоний гаплар айтган шахс тил зиноси қилган бўлади. Номаҳрам шахснинг шаҳвоний гапларин эшитган шахс қулоқ зиноси қилган бўлади. Номаҳрам шахснинг ортидан шаҳвоний муқсадда юрган шахс оёқ зиносини қилган бўлади. Номаҳрам шахснинг баданини ушлаган шахс қўл зиносини қилган бўлади. Ушбу зиноларнинг ҳар бирига гуноҳ ёзилади. Албатта, қилинган ишнинг хатарига, миқдорига қараб гуноҳнинг оз ёки кўплиги аниқланади. Ушбу маъжозий маънодаги зиноларнинг қозиликка етиб борганларига таъзир жазоси ҳам берилади.Ислом жамияти том маънодаги пок жамиятдир. Ҳамма томон, ҳамма нарса пок бўлиши керак. Унда зино ҳаром. Шунингдек, зинога сабаб бўладиган нарсалар ҳам ҳаромдир. Бир нарсага сабаб бўладиган нарсаларни ҳаром қилмай туриб, унинг ўзини ҳаром қилиш мантиққа ҳам тўғри келмайди. Шунинг учун зино ҳаром бўлиши билан баробар унга сабаб бўладиган ҳамма нарсалара ҳам ҳаром қилинган.Бу ишлар қаторига ушбу ҳадиси шарифда зикр этилган шаҳвоний қараш, гап-сўз, тинглов, юриб бориш ва ушлаш ҳам, бу ҳадисда зикр қилинмаган кейин пайдо бўлган, турли фоҳиша сувратлар, филмлар, ёзувлар, китоблар ва бошқа нарсалар ҳам киради. Ислом жамиятида ундоқ нарсаларга ўрин йўқ. Ҳар бир мусулмон шахс бундоқ нарсаларга яқин йўлламаслиги керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat