Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нурул Яқин китобидан савол ! ! !

00:00 / 30.05.2009 | eski savollar | 622
Савол: Нурул Яқин китобида о'қиб қолдим шу китобнинг ''Уҳуд'' мавзуси давомида ''Жубайр ибн Мутим Вахший исмли қулига Ҳамзани о'лдириб, амаким Туайимнинг интиқомини олиб берсанг, озод қиламан, дея ва'да берди''. деб ёзилган лекин биз ҳаттоки ''Рисолат'' филмида ҳам у Вахишга Абу Суфянни завжаси Ҳинд буюрганини о'қиганмиз. Шу масалани шархлаб берсангиз.Аллоҳ сиздан рози бо'лсин ! ! !

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Жубайр ибн Матъимнинг қули Ваҳший ҳикоя қилади:«Жубайр менга: «Муҳаммаднинг амакиси Ҳамзани ўлдирсанг, озодсан», деди. Одамлар билан урушга чиқдим. Ҳабашистонлик бўлганим учун найза отишни яхши билар эдим. Отган найзам нишонга камдан-кам тегмай қолар эди. Уруш бошланиб, одамлар жангга кирганда, Ҳамзани пойлаб юриб, ахтариб топдим. Ҳамза паҳлавон туядек одамларни қилич билан шиларди. Унинг олдида ҳеч нарса туриш бера олмас эди. Мен уни ўлдиришга тайёрланиб, пойлаб, дарахт ва тошлар ортига беркиниб, унга яқинлаша бордим. Мендан олдин унга Сибоъ ибн Абдул Уззо яқинлашган эди. Ҳамза уни кўриши билан уриб, бошини учириб юборди. Мен найзамни силтаб-силкитиб, мўлжални аниқ олганимдан сўнг унга қараб отдим. Найза қорнидан кириб, оёғининг орасидан чиқди. Менга қараб интилган эди, кучи етмай йиқилди. Шу ҳолда ташлаб кетдим, аста жони чиқди. Сўнгра келиб найзамни чиқариб олиб, аскар жойига қайтдим. Бориб ўтирдим. Менга бошқа ишнинг ҳожати йўқ эди. Уни озод бўлиш учун ўлдирдим».Кейин Абу Суфённинг хотини Ҳинд бинти Утба келиб Ҳамзанинг қорнини ёриб, жигарини олиб, чайнади, чайнаб бўлмаганидан, туфлаб ташлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat