Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлларга бидъат ва суннатни ажратиб бериш

15:20 / 28.12.2015 | tekstad | 2969

Ассаламу алайкум! Мен анчадан бери бир нарсани ўйлаб юрардим. Аёллар одатда кўп қиладиган ишлар ҳақида бир савол-жавобда маълумот бўлса деб. Аёллар томонидан кўп қилинадиган ишларга жавоб бериш кўп вақт кетмаслиги учун рақамлаб ёзиб чиқсам. Сизлар рақамларни тегишли гуруҳга ажратиб берсангизлар мамнун бўлардик. Мисол учун 1-гуруҳга қилиш яхши бўлган амаллар, 2-гуруҳ маълум шартлар билан жоиз бўладиган амаллар, 3-гуруҳ мутлақо жоиз бўлмаган амаллар. Бидъат ва суннатни ажратишлари учун фойдали бўларди.

1. Чақалоқ туғилса келин томон суюнчи беради, қиз бўлса озроқ берилади.
2. Янги чақалоқни туғруқхонадан олиб келинганда ёши катта аёл туз ва шакар қўшилган сувда чўмилтиради.
3. Бешикка кўзмунчоқ, кўз тегмаслиги, жин-арвоҳлар зарар қилмаслиги учун бошига кулча қўйилади.
4. Бола йиғлоқи бўлиб қолса, ёки меҳмонлар келиб кетса ёйиқчига ёйдирилади(одатда ёйиқчи аёлни юки кўпайса бахшига боради).
5. Гўдакни тиши саналмайди, ойнага қаратилмайди, қаричлаб ўлчанмайди.
6. Дўппи, тўн тикувчилар кечаси 2-3лар чамаси бозорга боради. Чунки ёруғ тушиши билан бозор тугайди(битта дамасчига доимий клиент бўлишади).
7. Сотаётган аёллар дўппиларни кийиб туради.
8. Ўзаро қўшни аёллар қизлик оиласидан бирор киши вафот этса ҳам фотиҳага боришади. Гарчи бошқа вилоятда бўлса ҳам.
9. Ота-онаси ўлган аёл 10 кун атрофида ота уйида қолади, бўлмаса уят ҳисобланади.
10. Ўша вақт давомида ота-онасидан қолган нарсаларни эслаб юриш учун фарзандлари орқали бир-бир уйига жўнатиб туради.
11. Ўн кунча ўтганда яқин аёллар марҳумнинг қиз ва сингилларини эриникига ташлаб келади. Унда азадор аёл ва бирга келганлар қаттиқ йиғлайдилар. Сабаби қўшни аёллар қанча вақт отасиникида туриб келганини билиши ва йиғламади демаслиги учун.
12. Қуръон ўқиб тугатган қиз учун устози иштирокида “Мушкулкушод” қилинади. Ўша кундан кейин келган совчиларга “эскичани тугатган” дейилади. Чунки ўша маросим бўлса устозини дуосини олган бўлади. Ўқиб бўлса бу маросимни қилмайдиганлар ҳам бор. Бу ҳолда уларни ўқиганини биров билмай қолиши мумкин.
13. Янги келинни тўйни эртасига келин саломга олиб чиқилади. Ёнида икки аёл туриб алик олишга қудаларни бирма-бир чақиради. Келин яхши эгилмаса бошқаларга билдирмай орқасидан итаради.
14. Эркак қудага навбат келганда алик олгач ўз қизидек оиласига илиқ кутиб олганлик рамзи сифатида келинни юзини очиб, пешонасидан ўпиб қўяди.
15. Ушбу маросим давомида келиннинг ҳовучига ун, буғдой, гуруч кабилар солиниб дуо қилинади.
16. Куёвнинг аёл қариндошларидан бири келинни бир томонга олиб қочиб “бермайман мен билан кетади” деб томоша кўрсатади. Унга совғалар бериб олиб қолган бўлишади.
17. Маҳалладаги аёл қизлар келин кўргани тўп бўлиб киришади, уларга ҳамма мебелу пардалар кўрсатилади(ётоқхона ҳам).
18. Сумалак уюштирилганда янги келинлар, узоқ вақт фарзанд кўрмаганлар фарзанд умидида ёнғоқ ташлаб ковлайдилар.
19. Унаштирилган қиз ўз тўйига таклиф қилиш учун дугонаси билан ясаниб олиб таклифнома тарқатиб юради.
20. Баъзи маросимларда ёши улуғ аёллар "дуои ганжул арш, дуруди муаззам, муҳри нубувват, дуруди тож, лавҳи бузург" номли китобни улашишгани кузатилаяпти. Бу дуолар битта китобда жамланган экан. Яна у китобни ўқишга, олиб юришга тарғиб қилишаяпти. Бу ишлар ҳамма аёлга тегишли эмас. Уларнинг яхши амаллари ҳам жуда кўп. Сайт ходимларига ноқулайлик туғдирган бўлсам узр.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1-бу ихтиёрий нарса. Агар мажбурий бўлиб қолса, Ҳанифа Раққоший розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда : Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мусулмон кишининг моли ҳалол бўлмайди, чин кўнгилдан чиқариб берган бўлса майли” деган ҳадисларига зид бўлиб, олувчига ҳалол бўлмайди. Зоҳирда берувчи рози бўлган кўрингани билан бу ишни ҳижолат бўлганидан ёки гап-сўздан қўрққанидан қилган бўлса, у ҳам ҳалол бўлмайди.
2-Бу тиббиётга тегишли. Агар болага шу нарса фойда бериши тажрибадан ўтган бўлса, унинг зарари йўқ.
3-Бундай қилиш бидъат. Бу борада шариат кўрсатган ишларга амал қилиш керак.
4-Бунда ҳам шариат кўрсатган ишларга амал қилиш керак.
5-Бу ҳам бекорчи гап.
6-Шароит шуни тақозо қилса бунинг зарари йўқ.
7-Кўрсатиш учун бўлса, бунинг ҳам зарари йўқ.
8-Аёллар таъзия изҳор қилишлари жоиз. Шариат чегараларидан чиқмаса бўлди.
9-Аза уч кун. Ундан кўп аза тутиш ҳалол бўлмайди. Уч кун ичида таъзия изҳор қила олмаганлар ундан кейин изҳор қилсалар ҳам жоиз.
10-Мерос тақсим қилинмасидан олдин ўзбошимчалик билан олиши ҳаром ҳисобланади. Мабодо вафот топганнинг балоғатга етмаган меросхўрлари бўлса, қоринларига дўзахнинг оловини еган бўлади.
11- Аза уч кун. Ундан кўп аза тутиш ҳалол бўлмайди. Уч кун ичида таъзия изҳор қила олмаганлар ундан кейин изҳор қилсалар ҳам жоиз. Бундай қилишлари ҳаром.
12-“Мушкулкушод” қилиш шариатимизга зид. Унда ширкнинг эҳтимоли бор.
13-Ҳозирги кундаги келин саломлар шариатга зид. http://fiqh.uz/index.php/ibodat/halol-harom/gunohlar/626-ta-zim-ilishda-addan-oshmaslik />14- http://fiqh.uz/index.php/fiqh-uz/dolzarb-mavzu/652-urmati-musokharat />15-Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсон ҳаёти мобайнида дуч келиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолатга Аллоҳнинг кўрсатмаларини амалий тарзда кўрсатиб берганлар. Саҳобаларни уйлантирганларида бундай ишларни қилмаганлар. Дуо қилиш жоиз.
16-Бу ҳам ўйлаб топилган нарсалар.
17-Ҳаддидан ошмасин.
18-Бу нотўғри эътиқод. Фарзанд сўраш учун таҳорат олиб, намоз ўқиб Аллоҳдан сўрасинлар.
19-Бундай қилиши нотўғри.
20-Бундай китоблар мутлақо нотўғри. Уларда ақийдага зид бўлган гаплар кўп. Халқимиз бундан сақланишлари керак. Унинг ўрнига маҳалланинг фаоллари бўлган ва отин ойиларга “Бахтиёр оила” китобини олиб бериш керак. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat