Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонликнинг терисини кимга бериш лозим?

00:00 / 02.01.2007 | eski savollar | 1024

Ассалому алайкум, Шайх жаноблари. Шу пайтгача қурбонликнинг терисини сотиб мискин ёки толиби илмларга берар эдим. Куни кеча бир жойда қурбонлик зиёфатида ўтириб қолганимизда, бир намозхон қурбонликнинг териси сотилмайди, балки берасиз, нима қилса қилади, деб айтди. Мен "уни қимматроққа сотиб толиби илм ёки мискиннинг ҳожатини кўпроқ чиқаришим мумкин-ку", дедим. У эса мисол тариқасида, нима учун маҳсини тагига масҳ тортмасдан устига тортамиз, ваҳоланки, таги билан юрамиз-ку, шунинг учун тортишманг, терини мискинга бериш керак бўлди, у ёғи билан ишингиз бўлмасин, деди. Мен ўзимга ишонар эдим, аммо шунча жамоат ичида у киши билан тортишмасдан индамай қўя қолдим. Далил сифатида ҳеч нарса келтира олмадим. Раҳмат.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Сизга ихтилофдан қочганингиз учун ташаккур. Мазкур одам нотўғри айтибди. Бу ҳақда сиз айтган гап тўғри. Машҳур фиқҳ китобларимиздан «Мухтасари Виқоя»да бу масалада қуйидагилар айтилган: Унинг териси садақа қилинади ёки доимий манфаатланадиган анжом қилиб олинади. Пўстакми, мешкобми, хуржунми ёки шунга ўхшаш уйда доимий фойдаланиб турадиган нарса қилиб олиш дуруст. فَإِنْ بِيعَ بِغَيْرِ ذَلِكَ يَتَصَدَّقُ بِثَمَنِهِ. Агар терини бошқа нарсага алмаштирилса ёки сотилса қиймати садақа қилинади.

Топ рейтинг www.uz Openstat