Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тушда қиёмат кунини кўрса

10:39 / 14.11.2015 | Zafar | 3500

Ассаламу алайкум! Бундан уч тўрт ой олдин мен тушимда қиёмат кунини кўрган эдим. Бу тушни кўришимдан олдин Исломдан деярли ҳеч нарсани билмас эдим. Осмон ёриларди, одамлар ҳар қаёққа қочишарди, мен эса Аллоҳга "Ё Аллоҳ, жонимни олсанг тезроқ ол" дер эдим. Энг қизиғи бу кўрган барча ҳодисаларим Қуръондаги “Қиёмат” сурасида ёзилган экан. Тушни кўришимдан олдин бу сурани ўқиб кўрмаган эдим. Шу тушни кўрганимдан сўнг кўп нарсадан қўрқадиган бўлиб қолдим. Кейинчалик қўрқувим йўқолди, қалбимда иймон уйғонди. Мен "Инсон хушламайдиган туш кўрса, у туш шайтондан бўлади" мазмунидаги ҳадисни ўқиган эдим. Мен бу тушни хушламадим, лекин айнан шу тушни кўрганимдан сўнг иймоним мустаҳкамланди. Илтимос шу тушимни таъбири қандайлигини айтиб беринглар. Вақтингизни аямай саволларимизга жавоб бераётганингиз учун раҳмат. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло бирор ишни ирода қилса унинг сабабини ҳам тўғрилаб қўяди. Сиз каби тушида турли ҳолат, хусусан қиёматни кўриб тавба қилганлар ва улуғ мақомларга эришганлар жуда кўп. Салафи солиҳларимизнинг тарихлари бунга гувоҳ. Сизнинг тушингиз ҳам ин шаа Аллоҳ шундай деб умид қиламиз. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat