Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муҳаммадий мерос

11:12 / 14.11.2015 | Zafarov Murodjon | 825

Ассаламу алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни уйғоқликда кўрганини даъво қилувчи тариқат шайхлари ҳақида фикр юритиб, Ҳазратимиз : "Баъзи ўзим ўта ишонган олим, тақводор ва ишончли кишилар ҳам тариқат шайхлигини даъво қилувчи шахслар ҳақидаги мазкур хабарлар тўғрилигини таъкидладилар", деганлар. Ўзларининг тавсия характеридаги "тарафдорман" жумласи остидаги танқидий қарашлари билан ҳам танишдим. Бу масалага йирик диний уламоларнинг қарашлари қандай? Бу ҳолат воқеликка яқин бўлиши мумкинми? Қуръони Карим ва ҳадиси муборакларда бу ҳақида бирор бир маълумот борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Биз ҳам ўта ишонган, тақволи “Сиҳоҳи ситта” китобларидан ўттиз йилдан зиёд дарс берган кишилардан бу нарсалар жуда кўп содир бўлганлиги, ҳозирги кунда дунё уламоларининг санади етиб борувчи Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавий билан ҳам бундай воқеалар бир неча бор содир бўлганини эшитганмиз. Шоҳ Валиюллоҳ Деҳлавийнинг ўғли Абдулқодир Деҳлавий роҳматуллоҳи алайҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан умматининг орасида тўрт юзта маънавий парда бўлишини, ким суннатга тўлиқ амал қилса секин аста пардалар кўтарилиб, охир оқибат уйғоқликда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриш даражасига эришишини айтган. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat