Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яқинлик ва нафақаи аҳли аёл.

00:00 / 17.05.2009 | eski savollar | 1446
Ассалому алайкум ва раҳаматуллоҳи ва барокатуҳ Шайҳ хазратлари. Сиздан ва ислом хизмати учун сиздек фарзандни вояга етказган ота-онангиздан Аллоҳнинг ўзи рози бўлсин!Сизга баъзи бир ўзим жавоб топишга қийналаётган саволлар билан мурожаат қилишга рухсат бергайсиз.1) Ушбу саволни бериш ўзимга ҳам жуда ноқулай. Саволни беришдан аввал излаб кўрдим лекин жавобини топа олмадим. Лекин шариатда шарм йўқ деганларидай ўзимда ушбу саволни беришга журъат топдим. Чунки хар бир қилаётган ишимда ислом риоясини ўрганишни ўзимнинг бурчим деб биламан. Ҳоҳ эркак бўлсин ёки аёл ўз жуфти ҳалоли билан яқинлик қилиб сўнгра уйқуга кетса, уйғонганларидан сўнг ғусл қилмай туриб қайтадан яқинлик қилиш жоизми?2) Аллоҳга ўзи биладиган ададича ҳамдлар бўлсин. Яқинда ўзимнинг орзуимдагидек солиҳа, мастура қизга уйландим. Эркак киши сифатида ўзимга нафақаи аҳли аёлни фарз деб биламан ва Аллоҳим қодир қилганича бу ишни уддасидан чиқишнинг харакатидаман. Лекин аёлим ҳам бичиш тикиш ва ҳар ҳилги пишириқларни пиширишдан анча-мунча хабардор. Унга бу ишларни қилишга имконият яратиб берсам ўзимни худди унинг мендаги хаққини адо қилишдан олиб қочаётгандек ҳис қиляпман. Ота-онам эса унинг бу ишларни қилиб пул топишини жуда ҳам хохлашяпти. Мен бу холатда нима қилишим керак? Агар унга ушбу ишларни қилишига рухсат берсам шариат менга буюрган ишни яъни бўйнимдаги аҳли аёлимга ризқини топиб келтириш бурчини адо қилишдан бош тортган бўлиб қолмайманми?Жавобингиз учун олдиндан ташаккур. Сизга Аллоҳдан тинчлик омонлик тилаб қолувчи мухлисингиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Жоизлиги китобларда баён қилинган. Китоб ўқимасангиз, шундай бўлади. Ҳамма билиб бўлган нарсани савол қилиб бераверасиз. 2. Бу ўзингизга ва келинга ҳавола иш. Икки тараф рози бўлса, бўлаверади.

Топ рейтинг www.uz Openstat