Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Назр рўза

15:59 / 25.11.2015 | Rixsiddin | 1095

Ассаламу алайкум! Агар бир инсон “фаҳш видеоларни кўрсам 2 ой рўза тутаман” деб назр қилса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ  رضي الله عنه قَالَ: سَبْعَةٌ يُظِلُّهُمُ اللهُ فِي ظِلِّهِ يَوْمَ لَا ظِلَّ إِلَّا ظِلُّهُ: الْإِمَامُ الْعَادِلُ، وَشَابٌّ نَشَأَ فِي عِبَادَةِ رَبِّهِ، وَرَجُلٌ قَلْبُهُ مُعَلَّقٌ فِي الْمَسَاجِدِ، وَرَجُلَانِ تَحَابَّا فِي اللهِ اجْتَمَعَا عَلَيْهِ وَتَفَرَّقَا عَلَيْهِ، وَرَجُلٌ طَلَبَتْهُ امْرَأَةٌ ذَاتُ مَنْصِبٍ وَجَمَالٍ فَقَالَ إِنِّي أَخَافُ اللهَ، وَرَجُلٌ تَصَدَّقَ فَأَخْفَى حَتَّى لَا تَعْلَمَ شِمَالُهُ مَا تُنْفِقُ يَمِينُهُ، وَرَجُلٌ ذَكَرَ اللهَ خَالِيًا فَفَاضَتْ عَيْنَاهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أبَا دَاوُدَ.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло етти кишини Ўз соясидан бошқа соя йўқ Кунда соясига олур: одил имом, ўз Роббиси ибодатида ўсган ёш, қалби масжидларга боғлиқ киши, Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўриб, Аллоҳ учун жам бўлиб, Аллоҳ учун ажрашадиган икки киши, мансаб ва ҳусн-жамол эгаси бўлган аёл ўзига чақирганда «Мен Аллоҳдан қўрқаман» деган одам, садақани махфий қилиб, ҳатто ўнг қўли қилган садақани чап қўли билмай қолган одам ва холи қолиб, Аллоҳни эслаганда кўзидан ёш оққан одам», дедилар».
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
Шарҳ: Аллоҳнинг соясидан ўзга соя йўқ Кун – Қиёмат кунидир.
Қиёмат кунида иссиқ шиддатли бўлиб, ҳамма ўзи учун соя излаб қолади. Ўшанда Аллоҳнинг соясидан ўзга соя бўлмайди. Аллоҳнинг соясига эса ҳамма ҳам ўзини ололмайди. У Зот Ўзи хоҳлаган бандаларинигина Ўз соясига олур.
«Ўз Роббиси ибодатида ўсган ёш».
Инсоннинг ёшлигида қилган тоат-ибодати алоҳида таҳсинга сазовордир. Қариб, ҳеч нарсага ярамай қолганида ноилож ўзини ибодатга уриш бир бошқа, ёшлик ғурурини енгиб, турли орзу-ҳавас ва шаҳватларни, ҳавойи нафсни енгиб, тоат-ибодатни мукаммал қилиш бир бошқа! Ҳақиқий қаҳрамонлик аслида мана шудир.
Асл тақводор, асл парҳезкор киши ёшликдан ҳалол ва тоат-ибодат ила ўсган одамдир. Ёшлигида қилганини қилиб олиб, қариганда сўфи бўлиб олганларнинг тақвоси ямоқ тушган чопонга ўхшайди. Шунинг учун ҳам Исломда ёшликдан тоат-ибодат билан улғайишга катта аҳамият берилади, болаларни балоғатга етмай туриб, ибодатга ўргатишга тарғиб қилинади.
Ушбу ҳадиси шарифда ёшлигидан Аллоҳнинг ибодати ила вояга етган кишиларга қиёмат куни Аллоҳнинг соясидан жой ваъда қилиниши ҳам бежиз эмас.
Демак, Қиёмат куни – Аллоҳнинг соясидан бошқа соя йўқ куни Аллоҳ таолонинг соясидан жой олишни хоҳлаганлар ёшлик чоғлариданоқ Аллоҳнинг ибодатини канда қилмай борсинлар. Ота-оналар фарзандларига яхшиликни раво кўрсалар, уларни ёшликдан Аллоҳнинг ибодатида ўстирсинлар. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан).
Ушбу башоратга эришиш учун бироз машаққатга сабр ҳам қилиш керак. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat