Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайтимни адашиб кўп берди

16:37 / 14.11.2014 | Toliba | 1105
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Оилам билан Россиядаман. Бошқа шаҳарга бориш учун кассага билет олгани бордик. 3 ёшли боламга ҳам 340 рублдан 2 та олдик. Уйга келиб хўжайинимга “2 та олдик” десам пул учун “бола йўлда қусади, қийналасан, болани билетини қайтар, ўзинг кел” деди. Олиб борсам, “олмаймиз” деди. Олиши керак, чунки йўлда билетсиз 340 рубл бериб чиқадиганлар бор. Қайтишда ўзим ҳам билетсиз чиқдим. Шу кассага қарашли маршурутга 500 рубл бердим. Қайтимни олиб ўтириб қарасам 560 рубл берибди. Мен 1000 рубл бердим, деб ҳам ўйладим. “Адашмадингизми?” деб сўролмадим, чунки рус тилида гапиролмайман. Боламнинг билет пулини Аллоҳ ўзи қайтариб бердимикин? Шундай бўлганда ҳам 220 рубл ошиқ. Энди мен 560 рублни эҳсон қилиб юборайми ёки 220 рублиними? Маслаҳат беринг! Илтимос, кенгроқ тушунтириб беринг!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

560 рублни эҳсон қилиб юборинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat