Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Можаро

16:42 / 14.11.2014 | abu Robiya | 1179
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Хайрли ишларингизга Аллоҳ куч-қувват ва давомийлик ато этишини сўрайман. Бир биродаримнинг оиласидан келиб чиқиб савол йўлламоқдаман. Унинг уйланганига ҳали бир йил бўлгани йўқ. Ўз кучи билан пул тўплаб, истихора қилиб, бир эрдан чиққан, ибодатли қизга уйланди. У қиз келин бўлиб тушгандан буён дўстимни биринчи ҳотини бор деб гумон қилиб, жанжал чиқарар экан. Ҳаттоки дўстимга қўл ҳам кўтарибди. Дўстим Исломда аёл кишини уруш йўқ, деб индамабди. Шундай жанжалларнинг бирида дўстимнинг онаси келинни уйига қайтарворган. Ҳозирда келинни уйидагилари унга қўнғироқ қилиб, қизни олиб кетишини, бошқа бу ҳолатлар такрорланмаслигини айтишаётганмиш, шу жумладан келинни ўзи ҳам. Дўстим яна 3-4 мартта истиҳора қилганида уйида тўй бўлаётган экан. Мен дўстимга яна бир имкон бериши маслаҳат бердим. Ҳурматли Устоз, дўстим келинни олиб келгандан кейин ҳам шу ҳолатлар такрорланадиган бўлса, истихорага амал қилиб ажрашсинми ёки ажрашсинми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Иложи борича оилани бузмаслик керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat