Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қўчқорбозлик

18:43 / 26.11.2014 | hz.bilol | 1209
Алҳамдуллаҳ, уйда ҳаммамиз намозларимизни вақтида ўқиб, шариатга қўлимиздан келганича ҳаракат қилиб келамиз. Лекин ота-онамни ва мени ташвишга соладиган муаммо, акамнинг қўчқорбозлиги. Унга “бу ишингиздан қайтинг” дедик, қўчқор уруштириш ҳаромлиги ҳақида кўп айтдик, гапга кирмаяпдилар. Бир иккита қўчқорбозлар келиб қолса, фақат қўчқор уруши ҳақида, боқаётган қўчқорларини яхши кўришини мақтанадилар. Мен ҳам уларга пайтдан фойдаланиб, уларга бу ишидан қайтишини, Қиёматда жавоб беришини айтдим. Лекин илмим камлиги туфайли уларга яхшилаб тушунтира олмаяпман. Устоз, айтингчи, акамни бу йўлдан қандай қайтарсам бўлади? Шариъатимизда қўчқорбозликнинг ҳукми қандай? Акам сизни жуда ҳурмат қилади, Сизнинг жавобингиз сабабли акам бу иллатни ташлар деган умидда бу саволни йўлладим. Илтимос устоз, қўчқор уруштурувчиларининг бу дунёдаги ҳамда охиратдаги оқибати ҳақида айтиб ўтсангиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу иш гуноҳ. Уни тезда тарк қилиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat