Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ташаҳҳуд

00:00 / 11.05.2009 | eski savollar | 925
ассаламу алйкум ва Роҳматуллоҳи ва барокату ҳурматли домла Шайҳ хазратлари бир савол туг'илиб қолди аввало саволимдаги бази ҳато ёки ноо'рин жойлари учун узур со'райман . саволим иккита 1 Домла сизнинг КИФОЙА китопбингизда намознинг фарзида "ташаҳҳуд миқдорича оҳирги қадада о'тириш" дейилибди кейин бо'лса намознинг волжибларида эса " ташаҳҳуд" ни о'қиш айтилибди домла агар ташаҳҳудни билмаган, эсидан чиқариб қо'йган ёки ташаҳҳуд о'рнига бирор сура о'қиб юборса лекин ташаҳҳуд миқдорича о'тирган болса фарз адо этиладими ? 2 бундай ҳолатда яни ташаҳҳуд о'рнига бошқа сура о'қиб юборса намоз бузилмайдими бундай ҳолларда нима қилинади ? илтимос батафсил тушинтириб берсангиз жавобингиз учун олдиндан раҳмат Оллоҳ сиздан ва биздан рози бо'лсин ассаламу алйкум ва Роҳматуллоҳи ва барокату.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ташаҳҳудда сура ўқилмайди. Ташаҳҳуд миқдорича охирги қаъдада ўтириш фарздир. Яъни, охирги саждадан бошини кўтариб ўтиргандан кейин «ат-Таҳияяту»ни «абдуҳу ва расулуҳу»гани ўқигунча ўтириш фарздир. Бу амалнинг фарзлиги далили:Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам намозларида ҳеч замон ва маконда бирор марта ҳам қаъдаи охирни тарк қилмаганлар.Абу Довуд, Аҳмад ва Дора Қутнийлар қилган ривоятда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Ибн Масъуд розияллоҳу анҳуга ташаҳҳудни ўргатиб охирига етганларида «қачон мана шуни айтиб ёки қилиб бўлсанг, батаҳқиқ, намознинг тамом бўлади», деганлар.Намоз жуда ҳам ахамиятли ибодат бўлганидан, унда қироат қилишни билмаганларга керагини ёдлаб олишгунча, маҳносини ўз тилида ўқишга рухсат берилган. Ташаҳҳудда ўқиладиган «ат-Таҳияяту»ни билмаганлар ҳам билган дуо ёки шаҳодат калималарини ўқиса бўлади. 2. Бузилмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat