Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Яширинча ўқилган никоҳ ҳақида

19:05 / 06.12.2014 | Botirjon Narzulla | 1796

Ҳали уйланмаганман, бир танишимга яширинча никоҳ таклиф қилмоқчиман. Танишим эридан қисқа муддат яшаб ажраган(ичкилик, маишат, ҳиёнат сабаб). Ёши ҳам мендан 3 ёш катта. Менинг ота-онам бунга рози бўлмасликларини биламан, лекин бир кун барибир айтишим керак бўлади. Танишим баъзан “фарзандим бўлишини жудаям хоҳлардим” деб йиғлаб ўтиришларини биламан. Турмушсиз аёллардаги гормонал бузилишлар, стресслар, давомий бош оғриқ сабабли ишдан вақтли кетишлар, жинсий ҳаёт бўлмагани сабабли аёлларда бу онкологик касалликларга олиб бориши мумкин экан. Шу билан бирга ота-онам таклиф қиладиган қизга ҳам уйланаман. Орадан вақт ўтиб, ота-онамга, аёлимга бу ҳақида тушунтираман. Ушбу ниятлар билан уйлансам бўладими?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бундай қилишга маслаҳат берилмайди. У аёлга бошқа ҳақиқий эрга никоҳланишида ёрдам беринг.

Топ рейтинг www.uz Openstat