Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ҳайвон аъзоларидан безак сифатида фойдаланиш

00:00 / 02.05.2009 | eski savollar | 680
ассалому алайкум, ҳазрат. мен интернетда ҳайвонларни териси у-н бошига бир неча марталаб уриб о'лдирилаётганини ко'рдим. бошқа кадрда эса ҳайвонни орқа оёқларидан осиб қо'йиб тириклайин терисини шилиб олишди. бу терилардан аёллар у-н палто тикишар экан. яна тириклай шилиб олинган тери сифатли бо'лар экан. саволим ҳайвон а'золарини буюм қилиб ишлатиш ҳақида динимизда нима дейилган? туг'илганига 25 кун бо'лган жонзотларни о'лдиришгачи? нега одамлар бунчалик ваҳший?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Исломдан хабардор бўлмаганлари учун.Исломда ҳайвонот оламига ҳеч қандай зарар етказиш мумкин эмаслиги қаттиқ таъкидланади. Имом Муслим Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: "Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам юзига тамға босилган бир эшак ёнидан ўта туриб, ким бу ишни қилган бўлса, унга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, мен бундай ишни манъ қилган эдим-ку", деганлари айтилади. Бошқа бир ҳадисда эса, "Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар билан сафар қилардилар. Мусулмонлардан бири бир қарға уясидан иккита қарғани боласини олди. Она қарга эса Пайғамбаримиз ва саҳобалар устидан учиб ўта бошлади. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким унга зарар етказди, болаларини жойига қўйсин", деганлари зикр этилган. Кўриниб турибдики, Ислом ҳайвонларнинг барчасига алоҳида меҳрибонлик билан ёндашади. Ислом ҳайвонларни мақсадсиз ўлдиришликни катта гуноҳ ҳисоблаб, қатъиян манъ қилади. Чунки, Аллоҳ ҳайвонларни инсонлар фойдаси учун яратган. Аллоҳ яратган жониворларни беҳуда ўлдириш гуноҳдир. Унинг неъматларига нисбатан нонкўрликдир. Имом Насаий Аш-Шурайда розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда: "Мен Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламдан: "Бирон киши чумчуқни сабабсиз ўлдирса, қиёмат куни Аллоҳга: "Эй Парвардигорим бу киши мени ноҳақ ўлдирди, бундан унга ҳеч қандай фойда йўқ эди", деб шикоят қилади", деганини эшитдим", дейилган.Исломдаги ҳайвонларга меҳрибонлик ва яхши муносабат фақат улардан инсонларга тегадиган манфаат билан боғлик эмас, балки мусулмонлар барча ҳайвонот оламига, ҳатто инсон улардан бу дунёда ҳеч қандай манфаат кутмаса ҳам яхши муносабатда бўлишга буюрилган. Муслим киши жониворларга меҳрибон бўлишлиги динда қоида шаклида келтирилади. Ҳайвонларга меҳр-шафқатли бўлишлик билан мусулмон инсон жаннатнинг олий мартабаларига сазовор бўлади. Бу ҳақида кўпгина ҳадислар бор. Имом Бухорий ва Имом Муслим буюк саҳобалардан бири Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: "Бир киши йўлда жуда ҳам чанқади. У бир қудуқ излаб топди. Унга тушиб чанқоғини қондириб чиқди. Шу вақт, ташналикдан нам тупроқни ялаётган бир итни кўрди. Ит ҳам мен каби чанқабди, деб ўйлаб, у киши яна қудуққа тушди ва оёқ кийимида сув олиб чиқиб итни суғорди. Аллоҳ унинг гуноҳларини кечирди, дедилар, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам. Саҳобалар У зотдан: "Эй Аллоҳнинг Расули, ҳайвонлардан биз учун ажр борми?", деб сўрадилар. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳар-бир жонлида шундай ажр бор", деб жавоб қилдилар. Аксинча кимки, ҳайвонларга жабр-зулм ўтказса, уларга азоб берса, уларни у дунёда қаттиқ жазо ва уқубатлар кутади, деб таъкидланади». Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: "Бир аёл мушукни боғлаб қўйиб, унга ўлгунга қадар ичимлик ҳам, овқат ҳам бермади, ер юзидан овқат топиб ейиши учун қўйиб ҳам бермагани учун жаҳаннам азобига дучор бўлди"- деганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat