Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мухлисингизни кийнаётган савол

00:00 / 01.05.2009 | eski savollar | 787
Ассалому алайкум Шайх хазратлари !Аллох таолога беадад шукрлар булсинким, 34 ёшга кирганимда намоз укишни бошладим. Бунга кадар хам озми-купми намоз укишни ва араб алифбосини устозлар кумагида ёшлигимда урганган эдим. Хозирги кунга келиб, 4 фарзанднинг отасиман. Аввало Аллох таоло ва унинг расулининг буйрукларига итоат килиб яшаш, колаверса фарзандларимга урнак ва ибрат булиш, керак булса улар учун диний илмдан устозлик килиш максадида, бу ожиз аклим билан Аллох таолодан мадад сураб, узи кодир килган даражада диний илмни урганишни узимга асосий максад килиб куйдим. Хозирда шу максадим ила устоз кидирмокдаман... Лекин хозирги кунда мени кийнаётган бир саволга жавоб тополмаяпман, Андижон шахрининг куп масжидларида хокимият вакиллари туриб олиб, мактаб болаларини жума намозига киришдан кайтармокда. Эрта-индин менинг фарзандимга хам намоз укиш вакти келади, иншааллох. Хозирдан менга жума намозига эргашмокда. Нима деб жавоб беришни билмаяпман. Яратганнинг амридан яралганнинг амрини устун куйишдан Аллохнинг узи асрасин. Виждоним кийналмокда, нима килай ?...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Фарзандларингиз намоз ўқигунича ҳамма нарса яхши бўлади, иншааллоҳ! Дуо қилиб туринг.

Топ рейтинг www.uz Openstat