Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ноилож ҳолларда пешоб теккан кийимда намоз ўқиса ҳам бўладими?

19:03 / 31.10.2014 | D_zomin. | 1581
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ноилож ҳолларда пешоб теккан кийимда намоз ўқиса ҳам бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ювиб ўқиш керак. Иложи қолмагандан рухсат бор. (Оғир нажосатдан) дирҳам миқдори афв қилинади. У қуюқ нажосатда бир мисқол, суюқда кафт миқдоричадир. Ушбу миқдоргача бўлган оғир нажосат теккан кийим ила намоз ўқиса жоиз. Ундан ортганда ўқиб бўлмайди. Оз миқдордаги нажосатдан сақланиш қийин бўлганидан бунга рухсат берилган. Дирҳамнинг оғирлиги 2, 975 грамм. Игнанинг учига ўхшаб сачраган пешоб ҳеч нарса эмас. Бундан сақланиш мушкулдир. Аммо пешоб шу шаклда оқмайдиган сувга тушса, у сув нажас ҳисобланади.

Топ рейтинг www.uz Openstat