Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бу фолбинлик эмасми?

19:33 / 13.10.2014 | Bolajon | 1692
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен ўзимга яхшилик ниятида дам солдиргани бир шундай дам солувчи олдига бордим. У инсон дам солиб бўлгач, “сизга бу йил никоҳ тушмаяпти, кўринмаяпти” деди. Яна “мен фолбин эмасман, бизда шундай илм бор, руҳиятга боғлана оламиз” деди. Мен табийки ишонмадим ва ҳаммаси Аллоҳдан дея ҳаракатимни давом эттиравердим. Никоҳланишлик учун қиз ҳам топилди, (инша Аллоҳ солиҳа) шу октябр ойига тўй ҳам белгиладик. Лекин баъзи сабабларга кўра тўйимиз кейинги йилга баҳорга қолдирилди. Устоз, ким фолбинга борса ҳам, унинг гапини тасдиқласа ҳам, куфрга кетиши маълум, ғайбни эса фақат Аллоҳ таоло билади. Сўрамоқчи бўлганим, динимизда шундай илм борми, яъни инсон руҳиятига боғлана олишлик? Илмсизлик қилиб номаъқул савол йўллаган бўлсам, сиздан узр сўрайман, Аллоҳ ўзи авф этсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ундай илм йўқ. Сиз айтган гап тасодиф.

Топ рейтинг www.uz Openstat