Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

каффорат рўза

00:00 / 20.04.2009 | eski savollar | 965
Ассалому Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва БарокатуҳуРамазон ойи рўзасини билиб туриб бузганда каффорати қандоқ адо қилинади? Бир Рамазон ойининг ўзида 2 кун рўзани бузган бўлса каффорати қанақа адо қилинади? Ассалому Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳу

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Энг аввал каффорат қул озод қилиш бўлади. Каффорот бериш вожиб бўлган одам қул озод қилишга қодир бўлмаса кетма-кет, орасини узмай олтмиш кун рўза тутиши лозим. Рамазон рўзасини тутиш даврида сабрсизлик қилгани сабабли, сабрли бўлишга тузукроқ одатланиб олиши учун.Рамазонда қасддан рўзасини очиб юборган одам, икки ой кетма-кет рўза тутишга қодир бўлмаса олтмиш мискинга таом беради. Ҳар бир мискинга бир мудд (1 муд 1843 ғиром) миқдорида таом беради. Бу эса, ўз навбатида гуноҳкор кишининг гуноҳини ювишга имкон яратиб бериш билан бирга, мискинларга яхшилик қилиш йўли ҳамдир. Бу бир кунлик рўзанинг каффоратидир.

Топ рейтинг www.uz Openstat