Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исломий жамият

11:23 / 24.09.2014 | zafarziyouz7 | 1059
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен сизниг Тафсири ҳилол, Ҳадис ва Ҳаёт китобларингизни ўқийман ва доим ўйлайманки қанийди ер юзидаги барча инсонлар Қуръон ва ҳадис асосида яшашса. Ахир бу ягона яратгувчи Аллоҳ а. ж. нинг бандалари учун туширган қонунику? Ҳозирда масжидларда ва телевиденияларда демократияни мақташиб, Қуръонни эса фақат тиловат қилинмоқда. Менинг саволим шундайки Моида сурасининг тафсирида “кимки Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, улар кофирлардир” маъносини ўқигандим. Демак биз куфрдамиз. Мусулмонларни террорист, фалонист деб ёмонлашади. Ўзини, аҳли оиласини Ҳақ таоло буюрганидек ҳимояласа, Қуръонга бўйинсунса, ҳадисга амал қилса ёмонлашади. Кофирлар, мусулмонларни қирса мақташади "террордан ҳимоя қилдик" деб. Савол Мусулмонлар куфрда яшаши керакми? Қуръонни тиловат қиламиз ҳолосми? Сурия,Ироқ, Фаластиндаги муслимларга ёрдам берсак бўладими ёки улар террорчими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ҳаммамиз, алҳамду лиллаҳ, мусулмонмиз. Мусулмонлар энг яхши инсонлар. Аллоҳ таоло кўриб, билиб турибди.

Топ рейтинг www.uz Openstat