Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

САВОЛ

00:00 / 05.04.2009 | eski savollar | 916
Ассалому алейкум Ҳазрат! 1. Шу бўлимдаги жавобларингизни бирида "Мустажоб дуолар" китобидан фодаланмасликни ёзган экансиз. Биз шу китобдан фойдаланар эдик. Бунинг сабаби нимада. Бу китобда ҳатоликлар кўпми? 2. Мисол учун шом намозини қазо бўлди. Мен бу қазони Ҳуфтон намозидан олдин ўқишим керакми ёки ҳуфтон номозининг 2 ракат суннатидан сўнг ўқишим жоизми? Мен қазо намоз ҳақидаги жавобларингизни ўқиб вҳиқдим лекин хулоса қилолмадим?3. Витр вожибда қунут дуосини ўрнига 3 маротаба Иҳлос сурасини ўқиса жоизми? 4. Биз гоҳида "палончи орқали экан", "палончи одамли экан " деган гапларни эшитамиз буга шариатда қандай қалаади шу тўғрими?Такророий ёки ўринсиз савол бериб вақтингизни олган бўлсам узур сўрайман. Жавобингиз ушун олдиндан раҳмат! Биз мўминларни ҳам дуо қилинг зеро мўминни мўминга қилган дуоси мистажобдир Иншаллоҳ! Оллоҳ ишларингизда ривож берсин ва илмингизни зиёда этсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ассалому алейкум Ҳазрат! 1. Шу бўлимдаги жавобларингизни бирида "Мустажоб дуолар" китобидан фодаланмасликни ёзган экансиз. Биз шу китобдан фойдаланар эдик. Бунинг сабаби нимада. Бу китобда ҳатоликлар кўпми? - Ўқилган матнни келтиринг. Жавоб оласиз. 2. Мисол учун шом намозини қазо бўлди. Мен бу қазони Ҳуфтон намозидан олдин ўқишим керакми ёки ҳуфтон номозининг 2 ракат суннатидан сўнг ўқишим жоизми? Мен қазо намоз ҳақидаги жавобларингизни ўқиб вҳиқдим лекин хулоса қилолмадим?- Аввало намозни қазо қилмаслик керак. Сиз сўраган ҳолатда Хуфтондан олдин ўқилади. 3. Витр вожибда қунут дуосини ўрнига 3 маротаба Иҳлос сурасини ўқиса жоизми? - Қунут дуосини билмаган одам уни ёдлаб олгунча, уч марта «Аллоҳуммағфир лии»деса ёки «Роббанаа атина»ни ўқиб турса бўлади. 4. Биз гоҳида "палончи орқали экан", "палончи одамли экан " деган гапларни эшитамиз буга шариатда қандай қалаади шу тўғрими?- Тўғри эмас.Такророий ёки ўринсиз савол бериб вақтингизни олган бўлсам узур сўрайман. Жавобингиз ушун олдиндан раҳмат! Биз мўминларни ҳам дуо қилинг зеро мўминни мўминга қилган дуоси мистажобдир Иншаллоҳ! Оллоҳ ишларингизда ривож берсин ва илмингизни зиёда этсин!- Омийн!

Топ рейтинг www.uz Openstat