Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бировнинг ҳаққига хиёнат

23:32 / 27.01.2015 | ali2636 | 1096
Андижон шаҳридаги темир бозоридан аввал шу бозорда савдо қилувчи тадбиркорларга жой берилди. Жойни олган тадбиркорлар янги жойига ёпиқ қилиб кўчишга таёргарлик кўришганди. Бозор эгаси 2 та бошидаги жойни эгаларидан олиб қўйди. Сабаби бир қори ака ўртага туриб бозор раҳбаридан жойни жиянлари учун сўраган. Ҳазрат шу иш тўғрими? Бундан 2 та мусулмон савдогар жуда норози бўлишди. Савдогарлар “илмли бўла туриб шу ишни қилди” деб норози бўлишмоқда.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу гапни икки томонни эшитиб ҳал қилиш керак деган қарорга келинди. Иккинчи томоннинг гапи қуйидагича чиқди. Биринчидан, улардан жойни олиб қўймаган, жойини алмаштирган, киришдан эмас, ичкарироқдан бўлган. Иккинчидан, у одам ўзича бозорнинг каттаси бўлиб олиб, “кириш меники бўлиши керак” деган тушунчада бўлиб олган. Учинчидан, иккита жойининг, биринчиси учун учинчи жойни берса, "Йўқ, менинг иккала дўконим ёнма-ён бўлиши керак", деб, унамаган. Тўртинчидан, бозор маъмурияти битта у одамнинг эмас, ҳамманикини алмаштиргани қаторда унинг ҳам жойи ўзгарган. Бу бозор эгаларининг иши. Бешинчидан, бозор эгаларининг ўзларининг бошқа режалари ҳам бор экани кейинроқ маълум бўлди. Энг асосиийси, биз бозор маъмуриятидан жой сўраганмиз, бировнинг жойини олиб бериш тугул, қаердан бўлишини ҳам қайдламаганмиз. У одам ўзича катталик қилиб норози бўлган, холос.

Топ рейтинг www.uz Openstat