Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Нортой, Норбой шунга ўхшаш исмлар

17:09 / 13.02.2015 | Jasurjon | 1628
Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Ҳазрат Аллоҳ таолога беадат ҳамду санолар бўлсин менга бир қиз, бир ўғил ато қилди. Ўғлим суннат бўлиб туғилди. Исмини Суннатуллоҳ деб қўйдим. Пешонаси ўртасида ва икки кўзи устида нори бор. Ўғлингни исмини “Нортой, Норбой шунга ўхшаш исмлар билан чақирмасанглар нори каттайиб кетади” дейишди. Шу тўғрими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

http://islom.uz/content/view/3885/137/ Албатта бу – одамларнинг шахсий тушунчаси, шариат аҳкомлари ёки таълимотларига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бир исм қўйилган фарзандга хол туша бошласаю уни Холида деб исмланса, хол йўқолиб кетиши тўғрисида ҳеч қандай ҳадис, таълимот, гап-сўз динимизда йўқ. Хол чиқиши ёки шунга ўхшаш бошқа бир ҳолатлар инсоннинг жисмидаги ўзгаришларга, хусусиятларга боғлиқ бўлади, буларнинг исмга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Қандоқ исм қўйилса, ўша исм яхши бир ҳолатда давом этавериши мумкин. Юқоридагидай Анора, Нормурод деган исмларни одамлар ўзларича ўйлаб қўйишган, бунинг диний таълимотларга ҳеч қанақа алоқаси йўқ, бундай эътиқодларга бормаслик керак. Балки ўша бола туғилганида қўйилган исм яхши исломий бўлса мутлақо ўзгартирмай, кўнгилсиз ҳолатлар юз берганида тиббий муолажалар билан тузатиш имкони бўлса, шунинг ҳаракатини қилиш керак ва доимий равишда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўша ноқулай ҳолатни кетказишни сўраш керак. Номни ўзгартириш билан бир нарса бўлиб қолиши динимиз таълимотларида йўқ (Аллоҳ билувчидир).

Топ рейтинг www.uz Openstat