Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Христиан динидаги дўстим Исломга қизиқмоқда

00:23 / 19.02.2015 | kamoldin djuraev | 1250
Менинг бир ишбилармон дўстим бор. Эътиқоди христиан динида, миллати қирғиз. Ўзи Москвада туғилиб ўсган, аёли ҳам рус. Жуда уддабурон, ақлли ва фикрга бой бўлиб, баъзан фалсафий илмларга қизиқади. Яқин кунларда “биз нима учун ишга борамиз?” деб менга бир савол берди. Шунда мен “инсоният Аллоҳга ибодат қилади ва ер юзини обод қилишга яратилган” дедим. Лекин уни бу қониқтирмади. Шунда мендан Исломни яхши биладиган одам билан гаплашишни хоҳлаётганини айтди. Мен сиз ҳақингизда айтдим. Дўстим мендан сизнинг китобларингиздан бирортасини жўнатишимни сўради. Мен унга шу ойнинг 18-санасида ўзим олиб бораман деб, “Ийман, Ислам, Куръан” китобингизни олдим. Бугун менга смс орқали бир баҳсни жўнатди ва бу баҳс борасида сизнинг фикрингизга қизиқди. Бу баҳс қуйидагича: Профессор талабаларига савол берди -Ер юзидаги барча нарсани Худо яратганми? деб. Шунда талабалардан бири ўрнидан туриб, “Ҳа” профессор Худо яратган деди. Профессор талабага қараб, яна савол берди, -Ёвузлик ва ёмонлик бор нарсами?- талаба - ҳа профессор, деб жавоб берди. - Ундай бўлса, ёвузлик ва ёмонликни ҳам Худо яратган шундайми? демак Худо ёмон(астағфируллоҳ) деб уни калака қилади ва “Худо бу афсона” дейди. Шунда талабалардан бошқа бири қўлини кўтариб, “профессор сизга савол берсам майлими” деди, ва “Профессор совуқлик бор нарсами”? деб сўради - ҳа бор, деб жавоб берди профессор - жавоб нотўғри жаноб, совуқлик бу иссиқликнинг йўқлигидир ва физика фанидан мисоллар келтириб яна савол берди. Жаноб қоронғулик мавжудми? Профессор - ҳа, мавжуд. Талаба - жавоб нотўғри жаноб, қоронғулик бу ёруғликнинг йўқлигидир, - ёвузлик ҳам шу каби йўқ нарса, Инсон қалбида Худонинг йўқлиги деди. - Ёмонлик мавжуд эмас, сэр, ёки ҳар ҳолда, у ўзи учун мавжуд эмас. У ҳам қоронғиликка ва совуққа ўхшайди. Ёмонлик – бу Худонинг йўқлигини таърифлаш учун инсон ўйлаб топган сўз. Ёмонлик, ёруғлик ва иссиқлик каби мавжуд бўлган ишонч ёки муҳаббат эмас. Ёмонлик инсон юрагида Худога бўлган муҳаббатнинг йўқлиги натижасидир. Бу худди совуқликка ўхшайди, иссиқлик бўлмаганида келади, ёки қоронғиликка ўхшайди, ёруғлик бўлмаганида келади. Бу талабанинг исми Альберт Энштейн эди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу диндан хабари йўқларнинг ўй суриши. Менинг китобларимни ўқисин.

Топ рейтинг www.uz Openstat