Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шофеъий мазҳабида жума намози

16:07 / 20.08.2014 | Muhammad | 993
Мен чет элда ишлаб, ибодат қилиб юрибман. Бу ердаги масжидни билишимча (эндигина), Шофеъий мазҳабдагилар имом, ноиб ва бошқалар бошқараркан. Мен бу масжидга фақатгина Жума намозини адо қилиш учун келаман. Мен ўзимизда ўқиган китобларда ва масжидларда ўқиган Жума намозларидан фарқ қиларкан. Жума намозини хутба учун айтиладиган азонидан сўнг ярим соат амри маъруф ва шу амри маъруф ичида кимдир ҳаққи масжид суннат намози ўқийди, яна масжид ходими қўлида пакет олиб пул териб қаторма қатор юради, ўзи хутба учун айтилган азондан кейин умуман гаплашиш, Пайғамбаримиз Мухаммад Мустафо солаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек бировга танбеҳ бериш ёки бошқа ишларни қилганларни Жумаси қабул эмас, деганлар. Ярим соат амри маъруфдан сўнг дуо қилиниб, такбир ташланиб фарзга турилади ва фарз намози ўқиб бўлингач, кимдир туриб кетади, кимдир туриб суннатни ўқийди. Бу имомни яъни Шофеъий мазҳабида Жума намози шундай тарзда ўқиладими ёки хато ўқияптими? Хато бўлса Имомга айтиш керакми? Мени ва менга ўхшаганларни Жума намози тўғрими ёки нотўғрими? Жавобингиз жуда муҳим Устоз, нимагаки бу ибодат эртага қиёмат куни маломатга ва айбдор бўлиб қолмай билиб туриб айтмаганим учун.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Тўғри ўқишмоқда. Сиз мазкур нарсаларга эътибор қилманг. Намозда иштирок этаверинг.

Топ рейтинг www.uz Openstat