Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Хажарул асвад"

00:00 / 12.03.2009 | eski savollar | 1882
Ассалому алайкум шайх хазратлари кабатуллоҳни бурчагига ўрнатилган 'хажарул асвад" қанақақ тош қаэрдан келтирилган "хажарул асвадни "тарихини кенгироқ ёритиб берсангиз Аллоҳ Ўзи билдирсин

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Каъбаи мяззаманинг шарқий бурчагига Ҳажарул асвад ўрнатилган. У ердан бир ярим метр баланддадир. Ҳажарул асвад – қора тош деганидир. У жаннатдан тушган.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ҳажарул Асвад жаннатдан сутдан ҳам оқ бўлган ҳолида нозил бўлган. Уни бани одамнинг гуноҳлари қорайтирган», дедилар».Қай бир гуноҳкор чин ихлос ила тавба қилиб Ҳажарул Асвадни ўпса ёки истилом қилса унинг гуноҳлари ўша тошга ўтавергани сабабли оппоқ тош қоп-қорага айланиб кетган. Бу ривоятдан машҳур Ҳажарул Асвадни жаннатдан тушган тош эканини билиб олдик. Яна ўша кишидан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажар ҳақида:«Аллоҳга қасамки, албатта, Аллоҳ уни қиёмат куни икки кўрар кўзи бор, нутқ қилар тили бор ҳолда чиқаради. У ўзини ким ҳақ ила истилом қилган бўлса, ўшанга гувоҳлик беради», дедилар».Иккисини Термизий ривоят қилган.Қиёмат куни ҳожи ва умрачиларга гувоҳлик беришда Ҳажарул Асвадга ўзига хос алоҳида мақом берилади ва у ўзини ихлос ила истилом қилганлар фойдасига гувоҳлик беради. Шунинг учун ҳам ҳаж ва умра қилувчилар ёки оддий зиёрат қилувчилар Ҳажарул Асвадни истилом қилишга, уни ўпишга ошиқадилар. Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«У киши Ҳажарул Асваднинг олдига келиб уни ўпди ва «Албатта, мен сенинг зарар ҳам, фойда ҳам бермайдиган бир тош эканингни яхши биламан. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сени ўпганларини кўрмаганимида сени ўпмас эдим», деди».Бешовлари ривоят қилган.Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўз халифаликлари даврида кишиларга таълим бериш мақсадида шу гапни айтганлар. Дарҳақиқат, Ҳажарул Асвад ўзи бировга фойда ёки зарар берадиган қобилиятга эга эмас. Аммо Аллоҳ таолонинг изни ила қиёмат куни гувоҳлик бериши аввалги ҳадиси шарифда таъкидланди. Бунинг устига уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўпганлари бор. Барча мусулмонлар у зотга бу ишда ҳам эргашадилар.

Топ рейтинг www.uz Openstat