Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Денгизда чўкиб ўлган инсоннинг масаласи

21:35 / 15.08.2014 | Muhammad | 1657
Устоз, мен ҳозир чет элда Аллоҳнинг инояти билан тирикчилик ва ибодат қилиб юрибман. Мен ишлаётган шаҳар денгиз бўйида жойлашган бўлиб, ҳаво исиди дегунча чўмилишга ҳамма ўзини денгизга уради. Яқинда бир жиянимиз шу денгизга ўртоғи билан бориб чўмиламан деб чўкиб кетиб, 4 кун деганда қирғоққа қайтиб келди. Шу воқеа ҳақида озгина тафсилот: Шу 4 кун ичида МЧС қидирувчилари топишолмади. Мен бу хабарни 2-кун эшитиб ҳаққига Аллоҳдан соғ-омон, тирик ёки ўлик бўлса ҳам топилишини сўрадим. Ота-Онаси ҳам шу ерда. Отаси бу 4 кун ичида умуман ухлагани йўқ. Мен 3-кун уйда ўтириб Ёсин сурасидан озгина ўқиб, яна Аллоҳдан топилишини сўрадим. 4- кун мени денгиз бўйига бориб Ёсин сурасини ўқишимни сўрашди. Мен бориб қирғоқ ёнидаги катта ҳарсанг тош устига чиқиб, очиқ денгизга қараб Қуръони Каримни очиб ҳазрати Ёсинни ўқишни бошладим. Охиригача ўқиб тугатиб дуо қилиб турдим. Кейин, Устоз биласизми, кўнглим мени чап тараф қирғоқ томон юришни бошлади. 25 метрлардан кейин қарасам жиянимнинг Отаси тош устида йиғлаб ўтирибди. Менга кўрсатдилар ҳайлооо қаранг юзи билан сувда ўлик ҳолда ётибди. У кишини айтишларича, мен Ёсин сурасини ўқишни бошлаганимча (у киши мени кўрганлар тош тепасига чиқиб Ёсин сурасини ўқиганимни) ҳеч нарса кўринмаган денгизда. Мен ўқишни тугатишимга билмайман қанча дақиқа қолганида 50-100 метрлардан бир нарса кўринган. Мен ўқиб бўлганимдан кейин ўша кўрган нарсалари жасад яъни ўғиллари эканликларини кўрганлар. Аллоҳга шукр, бир ожиз бандасини дуосини қабул қилганига шукроналар айтдим. Устоз, жасад бус-бутун Аллоҳу акбар. Қидирувчиларнинг айтишича, бу очиқ денгиздан 4 кун ичида жасадни бус-бутун бўлиб қирғоққа қайтиб келиши мўъжиза. Бу кунгача балиқлар ёки акула еб кетиши ёки умуман топилмаслиги мумкин экан. Аллоҳга беҳисоб шукроналар бўлсин топилди, ота-онаси ҳам тинчишди. Жасадни махсус тиббиёт ходимлари Моргга олиб кетишди. Ўзбекистонга олиб кетиш учун таёрлашга. Устоз, биринчи саволим шундайки, бу жиянимни жасадини Ўзбекистонга олиб бориб Гробни очиб майитни қайта ювиш керакми ва унга жаноза намози ўқиладими? Иккинчи саволим Гроб билан ҳам кўмса бўладими?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ювилиган ва кафанланган бўлса, тобут билан кўмса бўлади. Узоқ қолиб, эскигани ва ушлаш қийин бўлгани эътиборидан. Жаноза албатта, ўқилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat