Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китоб…

11:48 / 03.08.2014 | Mamurjon Chimkent Sayram | 813
Мен бу сайтга бошқа мактуб ёзмасликка қарор қилгандим. Аммо бир инсон илтимоси билан ёзмоққа қарор қилдим. Бир Билолбек деган укахоним сизнинг китобларингизни сканер қилиб, фейсбук тармоғида таратишга қарор қилибди. Унга шу иш учун сизнинг рухсатингизни олишни тавсия қилишибди. Зеро, “хайру эҳсон учун йўқ демайдилар...” деган мазмунда... Агар рухсат берсангиз изнингиз ила тарқатиб савобга эришмоқчи.. Агар рухсат бермасангиз, гуноҳ бўлса гуноҳига рози бўлиб бу ишни давом эттирмоқчи... Аллоҳим ўзи Ғофурур Роҳийм сифати ила авф этсин... У билан суҳбатлашиб, энди чоп этилганига бир йил бўлмаган китобларни тарқатманг дедим. Чунки молиявий зарар келмаслиги учун...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу жуда ҳам катта гуноҳ бўлади. Барча уламолар муаллифнинг розилигисиз унинг асарларидан нусха кўчириш ҳаромлигига иттифоқ қилишган. Яхшилик қилиш Билолбекка ўхшаб бировнинг ҳисобидан, ҳаром ишни амалга ошириш йўли билан бўлмайди. Бу яхшилик эмас ёмонлик бўлади. У одам Аллоҳ таолодан қўрқсин. Гап бировнинг китобини унинг рухсатисиз кўчириб тарқатиш ҳақида эмас, мусулмонлар бировнинг ҳақини поймол қилмасликка ўрганишлари ҳақида кетмоқда. Ҳозиргача бу борада мусулмонларга тўҳматлар бор эди. Биз шуни йўлга қўйдик. Билолбек хайри эҳсон қилса ўзининг ҳисобидан қилсин. Тайёр китобдан сотиб олиб одамларга тарқатсин. Ўғрилик қиладиган бўлса жавобини беради. Бу китобларни чиқараётган нашрётлар бор. Улар кўмитага, қоғозга, китоб чиқариш учун кетадиган бошқа нарсаларга, солиққа, одамларнинг маошига пул тўлашмоқда, Билолбек буларни биладими ўзи?! Нашриёт унинг ишидан ва ёмон ниятидан хабардор. Агар у бу ишини тўхтамаса, нашриёт тегишли идораларга арз қилиб, уни қонуний асосда жазолатиш учун барча чораларни кўришга тайёр.

Топ рейтинг www.uz Openstat