Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳнинг иродаси ҳақида

11:41 / 03.03.2015 | Zikr_89 | 1263
Менда ақийдадаги нозик масала бўйича муҳим бир саволим бор эди. Сизнинг интернетда таржима қилинган электрон нусхадаги “Талхийси шарҳи ал-ақийдатут Таховия” номли, 144 бетлик китобингиз бор. Электрон нусхадагисининг 26-бетида: “7-У Зот ирода қилган нарсадан бошқа бўлмас”-нинг шарҳида:“ Мухаққақ, Аҳли сунна ва жамоа уламолари, Аллоҳнинг китобида ирода икки хилдир, дейдилар. Ироданинг турлари”-деб “кавний ирода”, ҳамда “шаръий ирода” айтилган. Яъни икки хил ирода. Мен қозоғистонликман. Бутун Қозоғистон бўйлаб ақийдада пешқадам бўлиб келаётган устозлардан Ерсин Амиренинг Таҳовий ақийдасига қилган шарҳида икки ироданинг бўлиши мумкин эмас, бу хатолик деганини маърузаларидан эшитиб қолдим. Яна у устоз шарҳларида бунинг мумкин эмаслигига деярли қониқарли аниқ далиллар келтирган. (Шунингдек Ерсин Амире ҳозирги салафийларнинг ақийдасига раддия беришда кўплаб фойдали ишлар қилаяпти). Айнан ана шу маърузалардан маълум бўлишича, Абил Изз Ал-Ҳанафийнинг шарҳидан тушуниладиган нарса “Аллоҳнинг бир иродаси бўлади, иккинчи иродаси бўлмаслиги мумкин”. Демак, менда бундай савол туғилади: Сиз таржима қилган китобдаги икки хил иродани тўлиқ маънода қандай тушуниш мумкин? Ёки қандай қилиб икки хил ирода бўлиши мумкин (яъни биринчиси бўлади, иккинчиси бўлмаслиги мумкин)? Бу ҳатто ақлга ҳам зид-ку, ахир! Бу ҳозирги салафийларнинг ақийдаси эмасми? Ўшаларни ўқиб қолиб баъзи бир биродарларимиз сизнинг китобингизга шубҳаланиб қолаяпти. Шунга, тўлиқ қилиб, аниқ маълумот берсангиз. Яна “Мухаққақ, Аҳли сунна ва жамоа уламолари” –деб кимлар назарда тутилган? Берган саволларимда хатоликлар бўлса аввало Аллоҳдан кечирим сўрайман, кейин сиздан узр! Сиздан илтимос қилиб қоламиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу китобнинг муаллифи кимлигини билар экансиз. Мен таржимон эканимни ҳам билар экансиз. Ўша Абул Изз Ҳанафий ёзган, Анвар Барахшоний мухтасар қилган ва кимна ходимининг таржима қилган асарда Аллоҳ таолонинг иродаси икки хил бўлади деган гап йўқ. Сиз ўша китобнинг иқтибос келтирган жойидан юқорисидаги барча оятлар худди шунга далил қилинган. Сиз сўраётган матн қуйидагича: "Ироданинг турлари: Муҳаққақ, Аҳли сунна ва жамоа уламолари, Аллоҳнинг китобида ирода икки хилдир, дейдилар. Кавний ирода. Шаръий ирода. Шаръий ирода муҳаббат ва розиликни ўз ичига олган иродадир. Кавний ирода иккисига ҳам шомилдир". Бу ерда "Аллоҳнинг китобида ирода икки хилдир", дейилган. Аллоҳ таолонинг иродаси икки хилдир, дейилмаган. Менимча бу гап худди баъзи ақийда китобларида "Қазои мубрам" ва Қазои Муаллақ" бор деган гапга ўхшаш заифроқ гап бўлса керак. Ҳозирги бемазҳаблар бу гапни ўзларича гапирганлари маълум ва машҳур. Биз асл Аҳли Сунна ва жамоа мазҳабидамиз ва ўшани маҳкам ушлаймиз. Бутун Қозоғистон бўйлаб ақийдада пешқадам бўлиб келаётган устозлардан Ерсин Амиренинг Таҳовий ақийдасига қилган шарҳини элетрон нусхасини бизга ҳам юборсангизлар яхши бўлар эди. Сизга ушбу мактубингиз учун алоҳида ташаккур айтамиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat