Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Воқиъа сураси 39-40 оятлари

11:15 / 06.04.2015 | BM | 1236

Ассаламу алайкум! “Воқиъа” сураси 39-40 оятлари: "(Ўнг томон эгалари бўлмиш саодатманд кишилар) аввалги(уммат)ларидан ҳам кўпчилик, кейингилардан(яъни, Муҳаммад алайҳиссалом умматларидан) ҳам кўпчиликдир" да келтирилган "...кейингилардан (яъни, Муҳаммад алайҳиссалом умматларидан) ҳам кўпчиликдир" дейилган уммат қайси уммат? Билишимча, қиёматда саодатманд кишиларнинг кўпчилигини пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом умматларидан бўлади деб эшитгандим ва ўқигандим. Ёки тафсирини нотўғри тушуниб олаяпманми? "Муҳаммад алайҳиссалом умматларидан ҳам кўпчиликдир"дан мурод кимлар? Маълумот учун: тафсир "Ўзбекча изоҳли таржима. Таржима ва изоҳлар муаллифи Алоуддин Мансур. Қуръон Карим"дан олинди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалам! Муфассирлар “Ўнг томон эгалари”дан мурод, “қиёмат куни номаи амаллари ўнг томонларидан бериладиган зотлар” дейишган. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat