Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бефарқлик ва лоқайдлик

00:00 / 28.02.2009 | eski savollar | 957
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМОламларнинг Роббиси Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.Саййиди коинот Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога саловоту саломлар бўлсин.Саҳобаи киромларга Аллоҳ таолонинг розилиги бўлсин.Ислом уламоларига ва машойихларига Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин.Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.Ҳурматли Устоз, Исломда бефарқликка ва лоқайдликка қандай муносабат билдирилган? Аллоҳ таоло Сиздан рози бўлсин. Амийн.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Имом Термизий Хузайфа розияллоху анхудан ривоят килган хадисда Набий алайхиссалом:«Локайд бўлманглар; одамлар яхшилик килса, биз хам яхшилик киламиз, ёмонлик килсалар, ёмонлик киламиз, деманглар. Улар яхшилик килсалар, яхшилик килинглар. Ёмонлик килсалар, зулм килманглар», дедилар».Локайдликнинг бир номи дангасалик десак тўгри бўлади.Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят килинади: «Набий соллаллоху алайхи васалламнинг «Аллохим! Сендан дангасаликдан, карздорликдан панох сўрайман. Сендан масийхи дажжолнинг фитнасидан панох сўрайман. Сендан дўзахнинг азобидан панох сўрайман» деб дуо килаётганларини эшитдим».Шарх: Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам бу хадиси шарифда Аллох таолодан У зотнинг панохини сўраётган нарсалар ила танишиб олайлик:1. Дангасалик.2. Карздорлик.3. Масийхи дажжолнинг фитнаси.4. Дўзахнинг азоби.Дангасалик хам дўзахдан кўрккандек, карздан кўрккандек кўркиладиган нарса экан. Ўзи одатда карзга хам асосан дангасалик сабаб бўлади. Демак, ундан панох сўраб юриш керак, унга мутлако якин йўламаслик керак.Умар розияллоху анхудан ривоят килинади:«Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам беш нарсадан: дангасаликдан, бахилликдан, кибрнинг ёмонлигидан, калбдаги фитнадан ва кабр азобидан панох сўрар эдилар». Келинг, дуодаги беш нарса ила батафсил танишиб чикайлик.Дангасалик жуда катта офат. Бундай офатдан доимий равишда панох сўраб туриш керак. Дангасалик мунофикларнинг сифатларидан бири хисобланади.Анас ибн Молик розияллоху анхудан ривоят килинади:«Набий соллаллоху алайхи васаллам: «Аллохим! Мен Сендан ожизликдан, дангасаликдан, кўркокликдан, ўта кариликдан панох тилайман. Мен сендан хаёту мамотнинг фитнасидан ва кабр азобидан панох сўрайман», дер эдилар». Шарх: Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам бу хадиси шарифда олти нарсадан панох сўрамокдалар.Дангасалик лугатда бир ишни килишга имкони ва кудрати бўла туриб баданининг рохатини кўзлаб тарк этишни билдиради.

Топ рейтинг www.uz Openstat