Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Солих банда хакида

00:00 / 26.02.2009 | eski savollar | 5017
Устоз Оллох таоло ота-онангиздан ва бизларни хам ота-оналаримиздан, жумлаи муминлардан рози булсин, дин йулида килаётган хизматларингизни уз фазли ила кабул айлаб, барчамизга узини Жамоли ва росуллуллохни шафоатларини хамда киёматда аларни зиёратларини насиб этсин. Мурожаатим шуки, Солих банда яни Хизр А.С. хакидадир. Маърузада чикдики: "Хизр а.с вафот этганлар, лекин уларни рухларига Оллох таоло кувват берган, шу кувват билан инсонларга куринадилар, ва ёрдам берадилар, жумладан утган кутбларга хам куринганлар бу бор нарса" каби жумлалар. Шунга кандай эътикод килиш, керак уларни рухлари киёматгача...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Хизр алайхиссалом тўгрисида гаплар нихоятда кўп. Бу гапларнинг ичида хакикатга якинидан хакикатга узоклари кўп. Сиз айтган нарса ўша гапларнинг хакикатдан энг йирогидир.Кўпчиликнинг ичида Хизр алайхиссалом абадий бир зот бўлиб, у киши кимга кўринса, у кишининг кимга назарлари тушса ўша банданинг хохлаган нарсасини ёрдам берар эканлар, Хизр алайхиссаломнинг бош бармокларининг суяги йўк экан, фалон ерда пистончига кўринган эканлар, ундок бўлган экан, бундок бўлган экан каби гаплар нихоятда кўп. Бундай гапларнинг тез-тез кўзгалиб туриши, таркалиб туриши, кўпчиликдан уламоларга ушбу саволга ўхшаш саволларнинг берилиши хам хаммага маълум. Уламоларимиз мулохаза киладиларки, Хизр алайхиссалом тўгрисидаги саволлар, миш-мишлар, гап-сўзлар одамларда бир зумда бойиб кетиш, бир зумда ўз мушкулотларини хал килиб олиш ва шунга ўхшаган харакатсиз, тезрок максадига эришиш кайфияти таркалган пайтда, ривожланган пайтда кўпаяди. Ана шу муаммоларни ечиш ёки максадига осонлик билан эришиш иштиёкидаги кишилар Хизр алайхиссаломни излаб коладилар. Хизр алайхиссалом тўгрисида уламоларимиз хам кўп тортишганлар. Баъзи бир саволлардаги каби «Хизр алайхиссалом бўлганмилар?» каби савол жуда кам учрайди. Чунки у зотнинг бўлганлари тўгрисида хеч кандай ихтилоф йўк. Хизр алайхиссалом бўлганлар, у киши хакида кисса Куръони Каримнинг «Кахф» сурасида келган. Бу киссани муфассир уламоларимиз «Мусо алайхиссалом ва солих банда киссаси» деб атайдилар. Чунки Куръонда Хизр алайхиссалом «Хизр» номи билан аталмаган балки «солих банда» деб атаган. Ана шу киссада Мусо алайхиссалом бир куни Бани Исроил ичида ваъз-насихат, маъруза килиб турганларида кишилардан бири «Эй Мусо, дунёда сиздан хам билимдонрок одам борми?» деган саволни беради. Шунда Мусо алайхиссалом жавоб бера олмай бир оз ўйланиб коладилар. Мана шу холатдан кейин Аллох субхану ва таоло «Хар бир билувчининг устидан билувчирок бордир» деган хабарни бериб, Мусо алайхиссаломга у кишидан кўра билимдонрок одам борлиги, уни излаб топиш зарурлиги, топгандан кейин у кишидан баъзи бир нарсаларни ўрганишларини хабарини беради. Ана шундан кейин Мусо алайхиссалом хизматчи йигитлари билан бирга озик-овкатларни олиб йўлга чикадилар ва Аллох айтган жойда халиги солих бандани излаб топадилар ва ўша ерда Мусо алайхиссалом «Аллох ўргатган нарсалардан менга ўргатгин» деб илтимос киладилар. Солих банда «Лекин менинг шартларим кийин, бунга сабр килишинг керак, чидашинг керак» дейдилар. Мусо алайхиссалом сабр килишга ваъда берадилар. Улар сувнинг бўйида туриб гаплашган бўладилар, кемага чикилади, кетаётиб солих банда кемани тешиб кўяди. Шунда Мусо алайхиссалом сабр кила олмай «Бизга яхшилик килган, сафаримизда ёрдам берган, сувдан ўтказиб кўяётган одамнинг кемасини нимага тешасиз, нимага унга зарар етказасиз» деган маънода эътирозли савол берадилар. Шунда солих банда «Мен сенга сабр кила олмайсан демаган эдимми» дейди. Мусо алайхиссалом узр сўраб, бундан кейин бесабрлик килмасликка ваъда берадилар. Курукликка чикиб кетаётсалар бир тўп болачалар ўйнашаётган экан. Шу болаларнинг ичидан бир ўгил болани чакириб халиги солих банда бир уриб ўлдириб кўяди. Мусо алайхиссалом яна чидай олмасдан «Бегунох болани нимага ўлдирдингиз?» деган эътирозли саволни беради. Солих банда «Мен сенга сабр кила олмайсан демаган эдимми» деб яна айтади. Шунда Мусо алайхиссалом «Энди яна бир бор узр сўрайман, бундан кейин шартни бузсам айб ўзимда бўлади» деган гапни айтадилар. Ана ўша вокеадан кейин бир ерга борадилар, у ернинг ахолисидан таом сўрайдилар, ўзларининг мусофир эканликларини айтадилар. Лекин у жойнинг ахолиси мехмон килмайди, таом бермайди. Чарчаб-хориб, шахарнинг ташкарисига чикиб ўтирганларида кўзлари бир йикилиб кетай деб турган деворга тушади. Солих банда туриб Мусо алайхиссалом ни хам чорлаб халиги деворни йикитиб, кайта уриб кўядилар. Шунда Мусо алайхиссалом яна сабр косалари тўлиб «Кизик одам экансиз, хеч бўлмаса шу деворларини уриб кўйганимизга хак сўрасангиз бўлар эди» дейди ва солих банда «Энди хаддинг битди, энди сен мен бу ишларни нима учун килганимни хакикатини билгин» деб ўтган уч ходисанинг хикматини баён килиб берадилар. «Биринчиси: кемани тешишга боис, ўша куни подшохнинг буйруги чиккан эди. Буйрукка биноан хар бир бутун кемани давлат ихтиёрига олиниши лозим эди. Кемачининг шу кемасидан бошка ризку–рўз топишга воситаси йўк эди. Шунинг учун, кемани тешиб, айбдор килинди. Токи кема ўша камбагал одамнинг мулки бўлиб колсин, подшохликка ўтмасин, тешик бўлса хам шу кемадан фойдаланиб бола-чакасини бокишга, оиласини тебратишга маблаг топиб турсин. Сиртдан караганда зарарли нарса бўлиб кўринади, лекин аслида кемачи учун фойдали иш килинган. Уриб ўлдирилган бола бўлса, катта бўлганида кофир бўлиб, осий бўлиб, ота-онасига ор-номус келтирадиган, кулфат, мусибат келтирадиган бўлиши керак эди. Лекин Аллох таоло уларга ахли солих бўлганлари учун бу келажакда безори бўладиган боланинг ўрнига яхши бола беришни ирода килди, ва бу болани кичиклигидаёк ўлдириб кўйди, кейин уларга яхши фарзандларни ато килди. Девор ходисасига келинганда эса деворнинг остида икки етим боланинг хазинаси кўмилган эди. Уларнинг отаси ахли солих бўлган эди. Шунинг хурматидан етим болалар вояга етгунича уларнинг хазинасига бегоналарнинг кўзи тушмаслигини ирода килган Аллох деворни бузиб, кайта уриб кўйишга амр килди». Мана шу кисса тафсилоти билан Куръони Каримда келган. Лекин аввал айтганимиздек, Мусо алайхиссаломга устоз бўлган зотни Куръони Карим «Хизр» деб атамаган, балки «солих банда» деб атаган. Ана шу оятларнинг тафсирида Имом Бухорий келтирган ривоятда солих бандани «Хазр» деб аталади, биз «Хизр» деб ўрганиб колганмиз. Ана шундан Хизр алайхиссалом борлиги, Куръонда «солих банда» номи билан эсга олинганлиги ва сахих хадисларда «Хизр» номи билан танилганликлари, машхур бўлганликлари келиб чикади. Кишилар мана шу киссадан «Хизр алайхиссалом Мусо алайхиссаломдан кейин яшаб колди, Ийсо алайхиссаломни хам кўрдилар, ундан кейин Мухаммад алайхиссалом даврларида хам яшадилар ва хозир хам яшамокдалар» деган гапни айтадилар ва у кишининг бархаётлиги Киёмат кунигача давом этади» дейдилар. Ва аввалги айтиб ўтганимиздек, турли киссаларни, деди-дедиларни, ривоятларни келтирадилар. Лекин ўшаларга карасак хеч ким «Хизр алайхиссалом менга кўринди, мен Хизр алайхиссаломман деб айтди, менга фалон нарсани килди» деган хеч кандай ривоят йўк. Балки ривоятларнинг кўплари «фалончига кўринган эмиш, пистончига ундок килган эмиш, яна бировга бундок килган эмиш» деган миш-мишлардан иборат, аник хабарга асосланган бирон нарса йўк. Ана шунинг учун, кейинрок баъзи бир ёлгон гаплар тўкилганлиги хам бор. «Хизр алайхиссалом борлар, доим бўладилар, одамларга кўриниб туради» деган уламоларимиз хам бор. Бу гапни кўпрок ахли тасаввуфлар айтишади. Лекин очик-ойдин Хизр алайхиссаломнинг бархаёт эканликлари, Киёматгача бокий колишлари ва одамларга кўриниб туришлари тўгрисида на Куръонда, на Хадисда, на мўътамад уламоларнинг илмий бахсларидан далил келтира олмайдилар. Агар мабодо хозирги кундаги баъзи бир кишилар далил келтиришаётган бўлса хам, у далиллар нотўгри, тўкима, заиф хадислардан олинганлиги маълум. Бу хакида «Алманорул мунис фил хадисис сахихил вал заиф» деган китобда очик-ойдин илмий бахслар келган. Ана шу китобда Хизр алайхиссалом тўгрисида бир ривоятни зикр килиб, уни нотўгри эканлиги исбот килинган. Эмишки, Расулуллох с.а.в масжидда турган эканлар ортларидан бир гап эшитиб колибдилар. Одамлар бориб карашса ўша гапирган одам Хизр алайхиссалом эмишлар. Иккинчи бир тўкима, ёлгон, хадис бўлмаса хам хадис деб аталган нарсада «Хизр ва Илёс алайхиссаломлар хар йили учрашиб турадилар» деган гап бор. «Арафотда Жиброил, Микоил ва Хизр алайхиссалом учрашиб туради» деган тўкима хадис бор. Буларнинг хаммаси тўкима эканлиги, асоссиз эканлиги, мўтаъмад, эътиборли хадис олимлари томонидан фош этилган. Иброхим ал-Харбий р.а дан «Хизр алайхиссалом доимо бархаёт эмишлар, бокий эмишлар» деган гап бор, нима дейсиз бу тўгрисида» дейилганида, одамларнинг ичига бундай гапни шайтон ташлаган, бу шайтоннинг гапидир» деган жавобни берганлар. Буюк ватандошимиз, мухаддисларнинг имоми, мўминларнинг хадис бўйича амири Имоми Бухорийдан Хизр алайхиссалом ва Илёс алайхиссалом хакида сўраб, «уларнинг икковлари тирикмилар» деб савол берилган экан. Шунда Имоми Бухорий хазратлари мархамат килиб: «Бу кандок бўлиши мумкин, батахкик Набий с.а.в «Ла ябко аъла раъси миати санатин ман хувал явма аъла зохирил арзи ахадун» деганларку деган эканлар. Яъни бу билан Имоми Бухорийнинг ўзлари ва Имоми Муслим ривоят килган бир хадисни Хизр алайхиссаломнинг бархаёт эмасликларига, ва у киши Киёматгача бокий колмасликларига далил килиб келтирган эканлар. Бу хадиснинг маъноси шуки: «Янги юз йил кирганда, яъни бир аср бўлганда ер юзида турган кишилардан бирортаси колмайди» деган эканлар. Бу сахих хадис, Пайгамбар с.а.в дан келган хадис, Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ривоят килган хадис. Демак, юз йилнинг ичида бирор киши колмайди деган бўлсалар, ўша хадис айтилганидан бери неча марта юз йиллар ўтиб кетди, ким колиши мумкин? Хизр алайхиссалом кандок килиб колишлари мумкин? Унда Расули Акрам а.в нинг хадислари нотўгри бўлиб чикади-ку, агар у киши коладиган бўлсалар, тирик бўладиган бўлса» деган эканлар Имом Бухорий. Бошка катта уламолар хам Хизр алайхиссалом нинг бархаёт эмасликларига, у кишини Киёматгача бокий колишлари мумкин эмаслигига «Анбиё» сурасидан далил келтирадилар: «Сендан олдин Биз хеч бир башарга абадийликни килганимиз йўк. Агар сен ўладиган бўлсанг, улар абадий колурларми?» деган оят. Мана шу оятда хеч ким абадий колиши мумкин эмаслиги таъкидланмокда. Модомики, Мухаммад с.а.в вафот этар эканлар, Аллохнинг афзал махлуки, Аллохнинг афзал Пайгамбари, барча пайгамбарларнинг сарвари вафот этар эканлар, бошкаларнинг колиши мумкин эмас. Ахли Сунна ва-жамоатнинг кўзга кўринган уламолари яна бир далилни келтирадилар, бу далил нихоятда кучли далил хисобланади: Агар Хизр алайхиссалом бардавом хаёт бўлсалар, Киёмат кунигача бокий колсалар бизнинг Пайгамбар с.а.в нинг хузурларига келишлари керак эди, у кишига иймон келтиришлари керак эди, у кишига байъат килишлари керак эди, у зоти бобаракотдан таълим олишлари керак эди ва бирга харакат килишлари лозим эди. Бу ишларнинг килинмаганлигининг ўз Хизр алайхиссалом нинг бархаёт эмасликларига далилдир. Хизр алайхиссаломнинг бархаёт эмасликларига далиллардан яна бири – Бадр уруши куни Пайгамбар с.а.в Аллох таолога илтижо килиб, тазарру килиб килган дуоларида «Аллохумма ин тахлик хазихил асабату ла туъбадифул арзи» деганлар. «Эй Аллохим, агар мана шу тўп одамлар халокатга учраса, Сенга ер юзида ибодат килинмас», деганлар. Яъни ўзлари билан душманга карши жанг килишга хозирланиб турган 313 кишини кўрсатиб туриб, Аллохи таолонинг пайгамбари юкоридаги гапларни айтганлар. Ана ўша 313 кишилик Бадр урушининг катнашчилари исмлари, оталарининг исмлари, кабилаларининг исмлари билан сийрат китобларимизда бирма-бир эслаб ўтилганлар, ёзилганлар. Ана ўшаларнинг ичида Хизр алайхиссалом йўклар. У киши ташкарида турсалар, Набий бўлсалар, солих банда бўлсалар, Аллохга ибодат килиб турсалар, Пайгамбаримиз ва 313 кишилик гурух халокатга учрасалар, «Ер юзида Аллохга ибодат киладиган колмайди» дейишлари мумкин эмас эди. Бас, мана шу нарсаларни ўйлаб кўриш керак бўлади. Хизр алайхиссалом башар бўлсалар абадий бархаёт бўлишлари мумкин эмас. Уламоларимиз дейишади: «Агар у киши абадий бархаёт дейдиган бўлсак, Куръони Каримнинг оятларини инкор килган бўламиз. Чунки Куръонда Аллох таоло: «Биз сендан олдин башарга абадийликни килганимиз йўк. Агар сен вафот этсанг, ўлсанг улар абадий колурларми?» деб турибди. Аллох таоло бошка бир оятда «Хар бир жон ўлим шаробини тотгувчи» деяпти, ана шу оятларга хилоф бўлиб колади. Агар «Хизр алайхиссалом бархаётлар, Киёматгача бокийлар» дейдиган бўлсак юкорида зикр килинган хадиси шарифларга хилоф бўлиб колади» дейди уламоларимиз. Агар аввалда айтганимиздек, Хизр алайхиссалом доимий тирик бўлсалар Пайгамбар с.а.в хузурларига келиб байъат килишлари, имон келтиришлари лозим эди. Мана шу лозимликни Пайгамбар с.а.в ўзларининг бошка бир хадисларида баён килганлар. Бу хадисни Имом Ахмад ибн Ханбал р.а, улуг сахобий Жобир ибн Абдуллох р.а ривоят килганлар: «Пайгамбар с.а.в : Аллохга касамки, агар Мусо хозир тирик бўлса менга эргашишдан бошка нарса килиши мумкин эмас» дедилар. Уламоларимиз айтадиларки, тасаввур килайлик, Хизр алайхиссалом пайгамбар эканлар, лекин пайгамбар бўлганларида хам Мусо алайхиссалом дан афзал бўлишлари мумкин эмас. Мусо алайхиссаломки Расулуллох алайхиссалом га эргашишлари лозимки, хадисга биноан, Хизр алайхиссалом нинг келиб эргашишлари лозим ва лобуд бўлган. Мана бу нарсани яхши ўрганишимиз керак. Агар Хизр алайхиссалом валий бўлсалар унда хам келишлари керак эди. Чунки Абу Бакрдек улуг валий инсонлар Расулуллохга эргашганлар, у кишига уммат бўлганлар. Мана шу маъноларни айтиб уламолар, мухаддислар, фукахоларнинг кўплари «Хизр алайхиссалом бархаёт» деган гаплар заиф эканлиги, уларни ривожлантиришнинг фойдаси йўк эканлигини айтадилар. «Хизр алайхиссалом набий бўлганмилар, валий бўлганмилар» деган саволга ихтилофли бўлганлиги учун икки хил жавоб берилган: баъзилари валий десалар, бошкалари набий деганлар. Лекин «набий» деганларнинг гаплари кучли бўлади, чунки ўша Хизр алайхиссалом киссасида келган оятларда, Хизр алайхиссалом тилидан, сураи «Кахф»да : «Мен буни ўзимча килганим йўк» дейилган гап бор. Демак, ўзича килмаган бўлса Аллох таолодан вахий келган бўлади, ана ўша вахийга эргашиб килган бўладилар, вахий келган одам эса, албатта, набий бўлади. Бас, шундок экан бу нарсаларни яхши тушуниб етишимиз керак. Шундагина Хизр алайхиссалом тўгрисида уламоларимизнинг ихтилоф килганлари ва хар тарафнинг далилларини ўрганиб, ана шунга караб кейин хулосани чикариб оламиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat