Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ширк хакида

00:00 / 26.02.2009 | eski savollar | 3013
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМОламларнинг Роббиси Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.Саййиди коинот Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога саловоту саломлар бўлсин.Саҳобаи киромларга Аллоҳ таолонинг розилиги бўлсин.Ислом уламоларига ва машойихларига Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин.Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.Хурматли Устоз, узингизга маълум ширк гунохи Аллох таоло кечирмайдиган ягона гунох. Аллох таолонинг Узи ширкдан барчамизга панох берсин. Амийн. Хурматли Устоз, ширк гунохи хакида кенгрок маълумот берсангиз. Ширкдан эхтиёт булиш йулларини хам ургатсангиз. Аллох таоло Сиздан рози булсин. Амийн.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

ШИРКХар бир мўмин-мусулмон банда хазир бўлиши лозим бўлган калб хасталикларининг бири ширкдир.«Ширк» сўзи лугатда тенгдошлик ёки ёлгизликнинг хилофини билдиради.Ширкнинг моҳияти Аллох ¤зининг олий зотига хос килган хамда бандаликка шиор килган сифат ва амалларни бошка махлукни рози килиш учун, унга нисбат беришдир. Мисол учун, ўша махлукка сажда килиши, унга атаб жонлиқ сўйиши, назр килиши, қийинчиликка учраганда ёрдам сўраши ва уни хар жойда хозуру нозир, деб эътикод килиши хамда тасарруф кудрати бор, деб ўйлашдир. Буларнинг хаммаси ширкдир. (ал-Акийда ал-Исломия ас-Сунния» 85 -бет. Абул Хасан Али ан-Надавий). Имом Валиюллох Дехлавий наздида, ширкнинг моҳияти инсоннинг баъзи улуглаштирилган одамлардан содир бўлган ажойиб ишларни унинг камолот сифатларига эга бўлгани учун содир бўлди. Чунки, бу нарса башар жинсидан содир бўлиши мумкин эмас эди. Балки, Аллохга хос эди. Бу хусусият “Аллохдан бошкада йўк бўлиб, фано бўлур, факат Аллохнинггина зоти колур», деб эътикод килишидир. Ёки шунга ўхшаш хурофотлардан иборатдир.Ширк Аллох таолога хос бўлган сифатларни Ундан ўзгага собит килишдир. Мисоли, оламда «Бўл!» дейиш билан бўладиган ирода ила тасарруф килиш, хис килиш аъзолари билан касб килинмаган зотий илмга эга бўлиш, акл, вахий, илхом ва шунга ўхшашлар. Ёки беморга шифо бериш, бировни лаънатлаш, ундан рози бўлмаса бемор, факир, бадбахт бўлиб колишини, бировга рахматини кўрсатса, ўша рахмат туфайли бой, сог, бахтиёр бўлиб колиши мумкин, деб эътикод килишдир. ШИРКНИНГ ШАРЪИЙ ТУШУНЧАСИ Билинки, ширкнинг юкоридаги уч таърифи унинг хакикий шаръий баёни эмас. Балки улар ширкка келтирилган мисоллардир. Чунки ширк факат Аллох таолога хос бўлган сифат ва ишларидагина бўлмайди. Балки Аллох таолонинг зотида хам бўлади. Гохида сифатларида, гохида исмларида, гохида ишларида, гохида хукмларида бўлади. Бунга тавхиднинг таърифида ишора килган эдик. Ширкнинг шаръий тушунчаси – махлукни Роббил оламийнга беш ишдан бирида тенглаштиришдир. Яъни, Аллохнинг зотида, сифатларида, исмларида, ишларида ва хукмларида шериги бор, деб эътикод килишдир. Аллох таборака ва таоло «Шуаро» сурасида мушрикларнинг киёмат куни киладиган эътирофлари хакида хикоя килиб, шундай дейди: «Аллохга касамки, биз очик-ойдин залолатда бўлган эканмиз. Чунки сизларни Роббил оламийнга тенглаштирар эдик» (“Нахл” сураси, 97–98-оятлар). Демак, мазкур беш ишдан кай бирида бўлса хам, бошкани Роббил оламийнгга тенглаштириш ширк ҳисобланади. (Муфтий Аъзамнинг «Маоруфил Куръон» китобидан). ШИРКНИНГ ТАНИЛГАН ТУРЛАРИ 1. Ибодатда ширк келтириш. Куръон каримда: «Ким Роббига рўбарў бўлишни умид килса, солих амал килсин ва Роббининг ибодатида бировни шерик килмасин», дейилган (“Кахф” сураси, 110-оят). Оятнинг далолат килишича, ширк келтириш барча солих амалларда, жумладан, сажда, тавоф, назр, рўза, хаж, нафака, садака каби барча жисмоний, молявий ва каломий ибодатларда бўлади. Ибодатда ширк келтиришдан кайтариш жами анбиёлар даъватининг асоси ва самовий шариатларнинг магизидир. Ҳар бир набий ва хар бир расул ўз кавмига: «Эй кавмим, Аллохга ибодат килинг. Сиз учун Ундан ўзга илох йўк», дегандир (“Аъроф” сураси, 59-оят) 2. Дуода ширк келтириш. Куръон каримда шундай дейилган: «Сен: «Мен факатгина Роббимга дуо киламан. Унга бировни шерик килмайман», деб айт» (Жин сураси, 20-оят). «Албатта, масжидлар Аллох учундир. Аллох билан бирга бошка бировга дуо килманглар» (Жин сураси, 18-оят).«Улар, Бизнинг Роббимиз осмонлару ернинг Роббидир. Харгиз Ундан ўзга илохга дуо килмасмиз. Гар шундок килган бўлсак, нотўгрини айтган бўламиз, дедилар» (Кахф сураси, 14-оят). «Балки, Унгагина дуо килурсиз. Бас, У дуо килган нарсангизни кашф килур» (Анъом сураси, 41-оят). Имом Валиюллох Дехлавий айтади: “Дуодан мурод тафсирчилар айтгандек, ибодат эмас, балки ёрдам сўрашдир. Чунки Аллох Куръони каримда: «Балки, Унгагина дуо килурсиз. Бас, У дуо килган нарсанигзини кашф килур», демокда (Анъом сураси, 41-оят). («Хужжатуллохи Болига» 1-129). Бандаларнинг токатидан ташкари нарсаларда, оддий сабаблардан устун нарсаларда Аллохдан бошкадан нусрат ва ёрдам сўраб дуо килиши ширк бўлиб, бу иш инсонни тавхид сохасидан чикариб, куфр доирасига киритади. 3. Роббликда ширк келтириш Куръони каримда: «Ва Роббимизга бировни ширк келтирмаймиз», дейилган (Жин сураси, 2-оят). Аллох таолога хотин ёки болани исбот килганлар Парвардигорга ширк келтирганлардир. Шунингдек, «Аллохдан бошкани бандалар кудратида бўлмаган нарсани беради», деб эхтикод килиш ҳам Роббликда ширк келтириш ҳисобланади. Аллоҳ таолонинг рубубиятида ширк келтириш ибодат ва улухиятда хам ширк келтиришга олиб боради. Аввал хам айтилганидек, Роббиликдаги тавхид улухиятдаги тавхидга далилдир. 4. Хукмда ширк келтириш. Куръон каримда: «Улар учун Ундан ўзга валий йўк ва У ¤з хукмига бировни шерик килмас», дейилган (“Кахф” сураси, 26-оят). Яъни, оятда хакларида сўз юритилаётган Кахф (гор) эгалари учун хам, улардан бошкалар учун хам Аллохдан ўзга ёрдам берадиган валий-дўст йўк ва улар хакида хохлаган хукмини киладиган хоким йўк. Бас, Аллох таоло уларга ишларида тўгриликни мухайё килиб кўйди. Уларга ¤з хузуридан рахматни берди ва кулокларини бир неча йилгача эшитмайдиган килиб кўди. Аллох уларнинг калбини махкам боглаб, хидоятларини зиёда килди ва ўз рахматини сочиб кўйди. Уларга ишларида юмшокликни мухайё килди. Уларга уйкуларида хам манфаат оладиган нарсани тайёрлаб берди. Аллох таоло уларни ўнгга, чапга агдариб турар эди. Уларга куёшни хизматкор килиб кўйди. Куёш горнинг ўнг ва чап томонидан айланиб ўтар эди. Сўнгра Аллох уларни уйкуларидан уйготди. Аллохнинг ваъдаси хак эканини ва Киёмат соати келишида шубха йўклигини билдириш учун одамларни уларнинг холидан хабардор килди.Улар Аллох таолонинг хукмларига ва уларга берган ёрдамига бировни шерик килмади. Албатта, Аллох таоло ¤з хукмларида бировни шерик килмас: «Хукм факат Аллохникидир. У факат ¤зигагина ибодат килишингизни амр килди» (“Юсуф” сураси, 40-оят). Демак, хукмдорлик хам, ибодат хам холис Аллохнинг Ўзига бўлмоги, бошкага ибодат килинмаслиги тўғри дин саналади. 5. Мулк ва султондаги ширк келтириш. Куръон каримда: «Сен, «Бола тутмаган ва Мулкда Унинг шериги бўлмаган Аллохга хамд бўлсин», дегин», дейилган (Бани Исроил сураси, 111-оят). Бу оятда Аллох таоло ўз пайгамбарига бирон бир махлукотга ўхшамаган ва султонлигида хеч бир шериги бўлмаган Аллохга хамд айтишга амр килмокда. У борликдаги нарсаларнинг молики – эгасидир. Чунки мулк Унинг кўлидадир. У зот хар бир нарсага кодирдир. Хамма нарсаларнинг эгалиги Унинг кўлидадир. Осмонлару ернинг мулки хам Унга хосдир. «Сен: «Аллохдан ўзга ўзингиз гумон килганларингизга дуо килинг. Улар осмонларда хам, ерда хам зарра микдорича нарсага эга эмаслар. Уларнинг бу икковида шериклари йўк ва У зотга улардан ёрдамчи хам йўк», деб айтгин» (Сабаъ сураси, 22-оят). Яъни, Сиз валийлар – дўсту ёрдамчилар, деб гумон килиб, Аллохга шерик килаётган, ҳожатингиз тушганда илтижо килаётган «худо»ларингизнинг зарра микдорича хам мустакил эгалиги йўкдир. Улар бу нарсаларда шерик хам эмаслар. Аллохга бирор нарсада ёрдам хам бера олмайдилар. Нима учун уларга илтижо киласизлар ва нима учун уларга ибодат киласизлар?! «Ана ўша Аллох сизнинг Роббингиздир: мулк Уникидир. Ундан ўзга илтижо килаётганларингиз китмирга хам эга эмаслар» (Фотир сураси, 13-оят). «Китмир» – хурмо донагини ўраб турувчи юпка парда. Ушбу оятдан олдин Аллох таоло кеча-кундузнинг низоми, куёш ва ойнинг низоми хамда уларнинг жараёни ўз кўлида эканини исбот килган эди. Сўнгра эса: «Ана ўша Аллох, сизнинг Роббингиздир. Мулк Уникидир» (Фотир сураси, 13-оят). Агар мулк Унинг махлукларидан бирортасида бўлганида, кечаю кундузнинг низоми хозирги холидан бошкача бўлар эди. Куёш ва ойнинг харакати хам, уларнинг чикиши ва ботиши хам маълум ва машхур тарийкасидан бошкача бўлар эди. Куръон услубининг гўзаллиги ва унинг баёнининг мўъжизакорлигидан, аввало, мулкда шерикликнинг йўклигини Бани Исроил сурасида зикр этиб, иккинчидан хукмда ширк келтиришни Кахф сурасида нафий- манфий этишлиги ва Кахф сураси охирида эса ибодатда шерикликнинг йўклигини зикр килишдир. Чунки, ибодат ва бўйин эгиш хукмдан кейин бўлади. Хукм эса, хоким мулкка ва хукмга эга бўлганидан кейингина ижро этилади. Бунга тасарруфдаги ширк хам киради. Чунки тасарруф хам мулкдан кейин имкони бўладиган нарсадир. 6. Халк – яратишдаги ширк келтириш. Куръон каримда шундай дейилган: «Сен: «Менга Аллохдан ўзга илтижо киладиган шерикларингизнинг хабарини берингчи, менга кўрсатинг-чи, улар ерда нимани яратдилар? Ёки осмонларда уларнинг шериклиги борми?» деб айтгин» (Фотир сураси, 40-оят). «Сен: «Менга Аллохдан ўзга илтижо килаётганларингизнинг хабарини берингчи! Менга кўрсатинг-чи, улар ерда нимани яратдилар? Ёки осмонларда уларнинг шериклиги борми?! деб айтгин» (Ахкоф сураси, 4-оят). Бу икки оятда мушрикларга кўркитиш ва дўк уриш йўли билан: «Аллохдан бошка дуо ила илтижо килаётган олиха-худоларингизда халк килувчилик-яратувчилик сифати топиладими? Ёки уларнинг Аллох билан бирга осмонларни яратишда шериклик килганлари борми? Яъни, ўзлари мустакил равишда ёки Аллох билан шерикликда бирор нарса яратганларми? Йўк, алабатта», дейилмокда. Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Аллохдан ўзга илтижо килаётганларингиз хаммалари тўплансаларда харгиз бир пашша хам ярата олмайдилар» (Хаж сураси, 72-оят). «Ёки Аллохга Унинг халкига ўхшаш халк яратган шериклар килдиларми?!» Уларга халк – яратиш ўхшаш туюлибди. Сен: «Аллох хар бир нарсанинг яратувчисидир. У зот ягона ва ўта кахрлидир», деб айт» (Раъд сураси, 16-оят). 7. Итоатда ширк келтириш. Куръони каримда: «Агар уларга итоат килсангиз, албатта сиз мушриклардирсиз», дейилган (Анъом сураси, 121-оят). Бас, Аллох таоло итоатига мукобил равишда Аллохдан ўзгага итоат килиш ширкдир. Шунинг учун хам, Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам: «Холикка маъсият килишда махлукка итоат йўк», деганлар (Бухорий). 8. Ташриъдаги ширк келтириш. Куръон каримда: «Ёки уларнинг шерик (худо)лари бору, уларга динда Аллох изн бермаган нарсани шариат – конун-килиб бердиларми?» дейилган (Шуро сураси, 21-оят).Бас, савоб умидида ёки гунох кўркинчида, адо этмок ёки тарк этмок учун хар бир янги чикарилган, ихтиро килинган иш, унга Куръон ва Суннатдан далил бўлмаса, ташриъ – конун-чилик бобида ширк келтириш бўлади.ШИРК ОКИБАТИНИНГ ОФИРЛИГИ Ширкнинг окибати накадар огирлигини англаб етиш учун ушбу оятларни эслашнинг ўзи кифоя: 1. «Албатта, Аллох ¤зига ширк келтиришни магфират килмайди. Ундан бошкани кимни хохласа, магфират килади» («Нисо» сураси, 48-оят). 2. «Албатта, ким Аллохга ширк келтирса, батахкик, Аллох унга жаннатни харом килди. Унинг жойи дўзахдир. Золимларга ёрдам берувчилар йўкдир» («Моида», сураси, 72-оят). 3. Аллох солих банда Лукмон тилидан: «Эй ўгилчам, Аллохга ширк келтирмагин. Албатта, ширк катта зулмдир», деган («Лукмон» сураси, 13-оят). 4. «Албатта, мушриклар нажасдирлар. Бас, ушбу йилларидан кейин Масжидул харомга якин келмасинлар» («Тавба» сураси, 28-оят). Шунга биноан мушрик оламдаги энг разил одамдир. 5. «Агар ширк келтирсанг, амалинг хабата бўлар (бекор кетар). Ва, албатта, зиёнкорлардан бўлурсан» («Зумар» сураси, 65-оят). Шунга биноан, ширк хеч кимдан кечирилмас гунохдир. КУФР ВА ШИРК ЎРТАСИДАГИ ФАРК Биринчидан, кофирлик диндаги зарурий нарсалардан бирини инкор килиш билан бўлади. Бошкача килиб айтганда, иймон келтириш вожиб бўлган хар бир нарсани инкор килиш билан бўлади. Мушрик диндаги зарурий нарсалардан бирортасини инкор килмаслиги мумкин. Лекин Аллох таолога хос сифатлардан бирида, Унинг хукмларида, исмларида ёки ишларида ширк келтириши мумкин. Иккинчидан, куфр ўзининг барча турлари билан иймонга зид бўлиб, у билан жам бўла олмайди. Ширк эса, гохида иймон билан жам бўлиши мумкин. Ёки бошкача килиб айтадиган бўлсак, хар бир ширк хам куфр эмас. Бунга кичик ширк ва махфий ширк мисолдир. Имом Ахмад ўзининг Муснад китобида куйидаги хадисни ривоят килган: «Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: «Менинг сиз учун энг хавф килган нарсам кичик ширкдир», дедилар. «Эй Аллохнинг расули, кичик ширк нима?» дейишди. «У риёдир», дедилар у зот». Шунингдек, бир одам Расулуллох соллаллоху алайхи васалламга: «Аллох хохласа ва сиз хохласангиз», деганида, у зот алайхиссалом: «Нима, мени Аллохга тенг килдингми?! Аллохнинг ёлгиз ¤зи хохласа, дегин», деганлар. Имом Ахмад ривоят килган. Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: «Ким Аллохдан бошка ила касам ичса, батахкик, ширк келтирибди», деганлар. Ахмад вва Термизий ривоят килган. Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам: «Эй одамлар, ушбу ширкдан сакланинглар, чунки, у чумолининг ўрмалашидан хам махфийрокдир», деганларида, у зотга: «Эй Аллохнинг расули, агар у чумолининг ўрмалашидан хам махфийрок бўлса, кандок килиб ундан сакланамиз?» дейилди. Шунда у зот: «Эй бор Худоё, биз Сенинг ¤зингдан билган нарсамизни сенга ширк келтиришимиздан панох сўраймиз, билмаганимизга истигфор айтамиз», денглар, деб жавоб берганлар. Имом Ахмад ривоят килган. Ушбу зикр килинган нарсаларни килувчи, муртад ёки кофир бўлгани хакида Пайгамбар соллаллоху алайхи васалламдан хукм чикмади. Шунингдек, шаходат калимасини кайтариш ёки иймонини янгилаш хакида амр хам бўлмади. Шунга ўхшаш, Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам Аллохдан ўзга билан касам ичган одамни муртад ёки иймондан чикувчи мушрик бўлгани хакида хукм килмаганлар. Хаттоки, У зот соллаллоху алайхи васаллам ўзларидан Исломнинг арконлари хакида сўраган аъробий хакида: «Отасига касамки, агар рост гапирган бўлса, нажот топди», деганлар (Бухорий). Яъни, Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам ўша аъробийнинг отаси билан касам ичганлар. Агар бу хакийкий ширк бўлса, хеч качон бу хилда касам ичмас эдилар. Шунингдек, У зот соллаллоху алайхи васаллам кўпгина сахобаларнинг исмларини ўзгартирганлар. Лекин ўша исм эгаларининг ширки ёки куфри хакида хукм чикармаганлар. Балки, ширк гумони бўлгани учун ўша исмларга ўхшаш исмларни ман килганлар. Ушбуларнинг барчаси ширкнинг баъзи турлари, катта гунох бўлса хам куфр эмаслигига далилдир. Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам бу ишлар хакида шиддатли гапларни айтганлари эса, ширк ва жохилиятга сабаб бўладиган йўлларни тўсиш, Ислом ва тавхиднинг таъсирини кўтариш учун бўлган. (Жазоирий, «Акидатул мўмин» 105-106).

Топ рейтинг www.uz Openstat