Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо рўза ҳақида

09:33 / 09.06.2015 | saida hasanova | 1249

Ассалому алайкум! Аллоҳ қилаётган ишларингиздан рози бўлсин. Мен ўтган Рамазон ойида ҳомиладор эдим. Ҳомиладорлигим жуда оғир кечгани учун рўза тута олмадим. Қазо рўзаларни тутиш фарз бўлгани учун қачон бомдод намозига азон айтишидан олдин уйғониб қолсам, ўша куни рўза тутиб олардим. Лекин бир аёл менга “қазо рўзани пайдар-пай тутиш керак, худди рамазон ойида тутгандек. Тутаётган қазо рўзангизни бир кунини қазо қилсангиз, яна олтмиш кун қарз бўласиз” деди. Мен эса “қазо рўзани секин-секин узиб берса ҳам бўлади” деб ўйлабман. Энди қўрқиб кетаяпман. Бу аҳволда мени қазо рўзаларимни сон-саноғига ҳам етиб бўлмайди шекилли. Ёки қазо рўзани тутишга шариатимизда енгиллик борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри қилгансиз. Сизга айтган аёл қазо рўзасини эмас, балки “қасддан рўзани очиб юборган одамнинг каффорати” масаласини айтибди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat