Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Даража

15:35 / 23.07.2015 | МУЗАФФАР ТУРДИМАМАТОВ | 966

Ассаламу алайкум! "Кифоя" китобининг 59-бетида. "Қуръони карим ила, мутавотир ва машҳур ила, ижмо ила собит бўлган фарзга" дейилган. "Мутавотир ва машҳур суннат ила собит бўлган фарзга намоздаги қироатни мисол келтириш мумкин" дейилган. Мутавотир даражага етиш учун нечта ҳадис, ёки нечта ривоят, ва кимлар томонидан бўлиши керак? Жавобингиз учун раҳмат. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! «Мутавотир» – бу истилоҳ луғавий жиҳатдан «кўплик» маъносини англатади. Уламолар истилоҳида эса, бундай ҳадисларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган биринчи, иккинчи ва учинчи ҳалқа одамлари ёлғон келишувга имкон бермайдиган даражада кўп бўлиши керак. Мисол учун, бир ҳадисни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўттиз киши ривоят қилган. Худди шу ҳадисни мазкур ўттиз саҳобийдан шу қадар ёки ундан ҳам кўп ададдаги тобеъинлар, улардан эса худди шунча табаъ тобеъинлар ривоят қилганлар. Ана ўша ҳадис мутавотир ҳадис дейилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳорат қилишлари, намоз ўқишлари, рўза тутиб, ҳаж қилишлари, жумъада хутба ўқишлари, азон, иқомат каби амаллари кўп марта ва кўпчилик ҳузурида бўлганлиги учун ҳаддан ташқари кўп одамлар ривоят қилганлар. Мана шу масалаларга тегишли ҳадислар мутавотир ҳисобланади. Шунингдек, Пайғамбаримизнинг: «Ким менинг номимдан қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини олаверсин», деган ҳадислари мазмунига ўхшаш кўпгина ҳадислар мутавотир ҳисобланади. Мутавотир ҳадис ила собит бўлган ҳукмни инкор қилган киши кофир, бундай ҳукмни эътироф этган, лекин унга амал қилмаган одам эса, гуноҳкори азим бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat