Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Диндан қайтган бўлса

15:43 / 23.07.2015 | Azeeza | 1169

Ассаламу алайкум! Сизлардан сўрамоқчи бўлган саволим қуйидагича: Менинг бир нечта ўзбек қўшниларим бор, уларга ҳар кўрганимда Салом бериб ўтаман ва улар орасида мен тенги қиз ҳам бор. У билан жуда аҳил дугонамиз, кейин билсам улар Исломдан воз кечиб христиан динига ўтиб олишган экан. Шундан кейин турмуш ўртоғим улар билан мулоқот қилишимни ман этдилар. Мен уларга салом берсам ёки гаплашсам бўладими? Олдиндан раҳмат айтаман. Аллоҳ рози бўлсин сизлардан. Омин! 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимизда уларни “Муртад” дейилади. Уларга салом бериш ва мусулмонга қилинадиган муомалаларни қилиш жоиз эмас. Аллоҳ таоло Ўзининг каломида Ислом динидан қайтганлар ҳақида : ...Сиздан кимки диндан қайтиб, кофир ҳолида ўлиб кетса, ана ўшалар дунёю охиратда амали ҳабата бўлганлардир. Ана ўшалар олов соҳибларидир. Улар унда мангу қолувчидирлар. (Бақара 217-оят. “Тафсири Ҳилол”).

Ислом алоҳида бир эътиқод устига қурилган низомдир. Бунда ҳар бир инсонни алоҳида, оммани алоҳида ислоҳи кўзда тутилган. Муртадлик мана шу интизомни бузгувчи нарсадир. Турмуш ўртоғингиз улар билан муомала қилишни ман қилиб тўғри қилибди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat