Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уйланмаслик

06:53 / 30.09.2015 | DDoossttoonn | 1528

Ассаламу алайкум! Саволим шундан иборатки, мен уйланишни истамайман. Аллоҳга шукурки ҳамма жойим соғ-саломат. Мен уйланмасликдан, ёлғиз яшашдан қўрқмайман ва ғамгин ҳам эмасман. Истайманки уйланмай бола асраб олиб уларни яхши тарбиялаб яшасам. Шундай қилсам мумкинми?  Мумкин бўлса ҳам, мумкин бўлмаса ҳам ҳадис ва оятлардаги далиллари билан келтириб беришингизни чин дилдан илтимос қилиб қоламан. Жавоб учун олдиндан катта раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биргина ҳадислари кифоя қилади деб умид қиламиз.

عَنْ أنَسَ بْنَ مَالِكٍ رضى الله عنهقَال: قَال رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ:   فَمَنْ رَغِبَ عَنْ سُنَّتِى فَلَيْسَ مِنِّى رواه البخاري

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Никоҳ менинг суннатимдир, ким менинг суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас». (Имом Бухорий ривояти). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзлари имкони бўла туриб оила қурмаслик, никоҳланмаслик мусулмон кишининг иши эмаслигини англатмоқда. Валлоҳу аълам.

http://www.fiqh.uz/index.php/oilam-turmush/nikoh-taloq/439-niko-fazilati-uning-rukn-va-shartlari

Топ рейтинг www.uz Openstat